Яратилиш санаси 24.04.2022

Аллоҳни кўп зикр қилувчиларнинг мукофоти

Аллоҳ таоло Аҳзоб сурасида: "Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва Аллоҳни кўп зикр қилувчи аёллар Аллоҳ ўшаларга мағфират ва улуғ ажрни тайёрлаб қўйгандир" деб, Ўзини зикр қилувчи зокир бандаларига дунё охиратда улуғ ажру мукофотларни тайёрлаб қўйганлигини зикр қилади.

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу айтадиларки Я Росуллуллоҳ Бандаларнинг қайси бирини қиёмат кунида Аллоҳнинг хузирида даражаси афзалроқ деб сўрадим. Расуллуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва аёллар” дедилар.

Маоз ибн Жабал розияллоху анҳудан ривоят килинади: Расуллуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: "Одам боласи учун Аллоҳни зикр қилишчалик Аллоҳни азобидан нажот берадиган амал йўқ" дедилар.

Аллоҳ таоло мўмин бандалари учун жаннат неъматини қўлга киритадиган, дўзахдан сақланадиган сабабларни муҳайё қилиб қўйди. Ана шу сабаблардан бири Аллоҳни зикр килишдир.

Имом Шофиъий раҳимаҳуллоҳ айтадиларки: Қиёмат куни одамларнинг бу дунёда қилган хайрли амалларининг савоби кўрсатилганда одамлар Аллоҳ таолни зикр қилишдан кўра савоби афзалроғ ибодатни кўрмайдилар, шунда бир тоифа одамлар бизга Аллоҳни зикр килишдан кўра осонроқ ибодат йўқ экан деб афсус надомат қиладилар.

Аллоҳни зикр қилиш учун таҳоратли бўлиш, қиблага  юзланиш, ёки бирон бир белгиланган вақт ёки жой шарт қилинмаган. Ҳар қандай ҳолатда банда Аллоҳни зикр қилиши  мумкин. Шу билан бирга Аллоҳни зикр қилишга фақатгина Аллоҳнинг  Ўзи муваффақ қилган бандаларигина зикр қиладилар.

Айникса ойларнинг султони бўлган Рамазон ойида кўпроқ Аллоҳни зикр қилишга ҳаракат қилмоқлигимиз лозим.

Қолаверса зикрларнинг энг афзали Аллоҳни каломи Куръони каримни тиловат қилишданда афзалроқ зикр йўқ. Рамазан ойининг мағфират даҳаларида кўпроқ хайрли амалларни қилишга харакат қилмоғимиз даркор.

Ишанов Исмоилхон 

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси