
Пайғамбар алайҳиссаломнинг аҳлоқлари
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳлоқларидан...
وَكَانَ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ شَدِيْدَ الْحَيَاءِ وَالتَّوَاضُعِ يَخْصِفُ نَعْلَهُ وَيَرْقَعُ ثَوْبَهُ وَيَحْلُبُ شَاتَهُ وَيَسِيْرُ فِيْ خِدْمَةِ أَهْلِهِ بِسِيْرَةٍ سَرِيَّة
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўта ҳаёли ва ўта тавозели эдилар. Кавушларини (ўзлари) ямар, кийимларини (йиртилса) тикар, қўй (ва туяларни) соғар ва аҳли аёллари юмушларига чиройли ҳолатда ёрдамлашар эдилар.
عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَشَدَّ حَيَاءً مِنْ الْعَذْرَاءِ فِي خِدْرِهَا فَإِذَا رَأَى شَيْئًا يَكْرَهُهُ عَرَفْنَاهُ فِي وَجْهِهِ رَوَاهُ الشَّيْخَانِ
Абу Саъийд ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чимилдиқдаги қизданда кўра ҳаёли эдилар. Агар кариҳ кўрадиган нарсани кўрсалар юзидан билиб олар эдик”, деди.
Абдураҳимов Баҳромжон
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси