“Ислом цивилизацияси марказини тақдимоти”
Жорий йил 26 апрел куни Наманган Давлат Университетида “Ислом цивилизацияси марказини тақдимоти” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Наманган вилояти ҳокимлиги дин ишлари бойича котибият мудири М.Абдураззақов, “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчи, талабалари ва Наманган Давлат Университети ўқитувчи ва талабалари иштирок этишди.
Тадбирда Ислом цивилизацияси марказининг хаттотлик бўлим бошлиғи Маматов Ислом, Реставрасия бўлими бошлиғи Пўлатов Шухратилла ва Ислом цивилизацияси марказининг ходимлари Самсакова Хусния, Мирзаев Насритдин, Дехқанбоева Васила, Ваҳобова Гўзал ва эгамов Алишерлар иштирок этдилар.
Тадбирни Наманган вилояти Ҳокимлиги дин ишлари бўйича котибият мудири М.Абдураззақов очиб, тадбирни мавзуси тўғрисида иштирокчиларга сўз юритиб тадбирни давом эттириш учун мутахассисларга сўз берди.
Суҳбатда сўз олганлар Давлатимиз раҳбарининг 2017-йил 23-июндаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Шавкат Мирзиёев 1-сентабр куни Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуасида бўлиб, мазкур марказ лойиҳаси билан танишди.
Мамлакатимизда муқаддас динимизни, уламоларимизнинг бой меросини ўрганиш, тарихий обидаларни асраб-авайлашга алоиҳида эътибор қаратилмоқда. Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилмоқда, Шеробод туманидаги Абу Исо Муҳаммад Термизий, Қарши туманидаги Абул-Муъийн Насафий зиёратгоҳлари ва бошқа қадамжоларда қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.
Бу каби хайрли ишлар юртдошларимиз ва халқаро жамоатчилик томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда. Шуларни инобатга олиб, давлатимиз раҳбари Ислом маданияти маркази номини Ислом цивилизацияси маркази, деб ўзгартириш таклифини билдирди.
Лойиҳага кўра, ушбу марказда академия, кутубхона, архив ва қўлёзмалар фонди ташкил этилиб, уларни бугунги Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан буюк мутафаккирлар ва уламолар томонидан асос солинган илмий ва диний мактабларга доир юртимизда ва чет элларда сақланаётган қадимий қўлёзма ва тошбосма китоблар, тарихий далил ва ҳужжатлар, археологик топилмалар, осори-атиқалар, шу йўналишдаги замонавий илмий-тадқиқот ишлари, видео ва фото ҳужжатлар билан бойитиш, 300 ўринли конференсия зали барпо этиш кўзда тутилган.
Биз аждодларимиз билан доимо фахрланиб келганмиз, деди давлатимиз раҳбари. Шундай экан, ўзимиз ҳам уларга муносиб бўлишимиз керак. Ташкил этилаётган марказда ҳам бунинг учун барча шароитларни яратиш, етук олимларни жалб қилиш лозим. Мазкур соҳага оид адабиётларни жамлаш, чет элларда бўлса, юртимизга олиб келиш чораларини кўриш зарур. Бундан ташқари, мамлакатимиздаги диний йўналишдаги тўққизта ўрта махсус ва иккита олий таълим муассасаси ҳам марказ ихтиёрига ўтказилади. Бу ерда сабоқ берадиган ўқитувчилар билими ва савиясига алоҳида эътибор қаратиш даркор.
Шавкат Мирзиёев марказ қурилиши бўйича тақдим қилинган лойиҳага алоҳида эътибор қаратди.
Бу марказ бизнинг ислом дини тарғиботидаги юзимиз бўлади. Шундай экан, унинг ташқи кўриниши, бу ерда ишлатиладиган қурилиш материалларига ҳам эътибор қаратиш лозим. Одатдаги, кўзимиз ўрганиб қолган лойиҳалардан воз кечиб, янги шакл ва дизайн топишимиз керак, деди давлатимиз раҳбари.
Лойиҳаларда марказ қурилиши муносабати билан бошқа жойга кўчириладиган аҳоли учун барпо этиладиган янги замонавий уй-жойлар ҳақидаги маълумотлар ҳам ўз аксини топган.
Марказ ўзининг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва ҳисобот беради.
Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек ушбу Уставга амал қилади.
Марказ оʻз фаолиятини қонунийлик, ошкоралик, коллегиаллик ҳамда жамоат фикрини ҳисобга олиш принсиплари асосида юритади.
Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Оʻзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Гʻазначилигида шахсий гʻазначилик ҳисобварақларига, Оʻзбекистон Республикаси тижорат банкларида талаб қилиб олинадиган чет эл валютасидаги депозит ҳисоб рақамларига, шунингдек Оʻзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва оʻз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга.
Тадбир сўнгида Ислом сивилизатсияси маркази томонидан билим юртига эсдалик совғалари берилди.
Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга тадбир давомида мутахассислардан жавоблар олдилар.
"Ҳидоя" ўрта-махсус ислом билим матбуот хизмати