“Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ахборот махсулотларини мустақил ва масъулият билан қабул қилиш кўникмаларини шакиллантириш”
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 1-сон мажлис баёни билан “Ўзбекистонда медиасаводхонлик тизимини такомиллаштиририш ва онлайн-ҳавфсизликни таъминлаш бўйича 2022-2024 йилларга мўлжалланган чора тадбирлар”тасдиқланган.мазкур чора тадбирларнинг 9-банди ижроси юзасидан жорий йил 28-апрел куни “Ҳидоя“ ўрта махсус ислом билим юртида “Вояга этмаганлар ва ёшлар ўртасида ахборот махсулотларини мустақил ва масъулият билан қабул қилиш кўникмаларини шакиллантириш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Терроризм ва экстемизмга қарши кураашиш бошқармаси бўлим ходими Хамраев Шералихон Аҳматхонович, ДИҚ эксперт ходими М.Адхамов ва “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчилари ва талабалари қатнашдилар.
Тадбирни билим юрти мудири А.Бобамирзаев очди ва олиб борди. Тадбирни давом эттириш учун сўзни Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Терроризм ва экстемизмга қарши кураашиш бошқармаси бўлим ходими Хамраев Шералихон Аҳматхоновичга берди.
Нотиқ ўз сўзида Ҳозирги даврда глобаллашув жараёни тобора кенгайиб бормоқда ва бу жаҳон сиёсий маконнинг янгича кўриниши ва тараққий этишига таъсир қилди. Жаҳон сиёсий маконида давлатларнинг глобал ривожланиши бу авваламбор, дунёнинг барча давлатлари ва халқларининг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик, психологик жиҳатдан биргаликдаги янгича тараққиётидир. Глобаллашув шароитида авж олган муаммоларнинг ечими ҳамкорликдаги ҳаракатларни талаб қилмокда.
Ҳозирги кунда аҳоли онгига четдан кириб келаётган ҳар турдаги ахборотлар тез суръатларда таъсир этмокда. Ахборот- хавфсизлик тушунчаси ана шу тарзда маънавий-ахлоқий мезонга айланади. Эркин шахс ва озод кишилик жамоаси бўлган фуқаролик жамияти шароитида ахборот хавфсизликнинг ўзига хос тизимлари шаклланмоғи лозим. Бу бевосита ОАВ фаолияти ва унга хизмат қиладиган ахборот олувчи, сақловчи ва тарқатувчи ходимларнинг сиёсий савиясига, касб маҳоратига, энг муҳими фуқаролик позитсиясига, жамият ишига даҳлдорлик туйғусига боғлиқ.
Шундай қилиб, глобаллашув шароитида аҳолининг ёт ғояларга эргашиб кетиши, уларга қинғир ишларнинг жиддий оқибатлари, жавобгарлиги ва хуқуқий асослари ҳақида мукаммал тушунчалар бериш, бу борада тарғибот ишлларини янада кенгроқ олиб боришимиз лозим
Халқ онгини ёт мафкура, бузғунчи ғоялардан сақлаш муҳим. Ўзбекистон халқини ватанга муҳаббат ва содиқлик руҳида тарбиялашда ўтмиш ўтган давр ва ўлмас из қолдирган тарихий шахсларни илмларидан фойдаланиш улардан ғурурланиш ҳиссини уйғотиш керак. Жамиятда бирдамлик, бағрикенглик ғоялари кенг тарғиб этилиши ҳам, ўзбек халқининг миллий минталитети жамоа бўлиб яшашга, елкадошликка асосланишида миллий урф-одат ва анъаналарни тўғри йўлга қўйилиши мақсадга мувофиқдир.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон қатор информатсион хуружларни бошидан кечирди. Ваҳҳобийлар ёки Ҳизб-ут-таҳрир ва сохта салафийлик оқими вакиллари билан ҳақиқий мусулмонлар ўртасидаги фарқ бугун яққол юзага чиққан. Бу ҳам аҳолининг маълум қатламини халқдан ажралиб қолганини, улар билан ижтимоий муносибатларга киришишда айрим ноқулайликни келтириб чиқариши Ўзбекистон раҳбариятининг ижтимоийлашув соҳасида айрим ислоҳатларни олиб боришига олиб келди. 2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ушбу соҳада бир қанча ислоҳотларни амалга ошириши натижасида ёт ғояларга эргашиб адашганларни тўғри йўлга солиш ҳамда уларни ижтимоийлашувини аҳоли билан тўғри “контакт”га киришишига туртки бўлди.
Ҳар куни газета ва телевидениеда Сурия Давлатига жиход қилиш орқали зўравонлик ва босқинчилик хабарларига гувоҳ бўлмоқдамиз. Инсонларнинг ҳаётига зомин бўлаётган бу ҳаракатлар кўринишда ҳар хил сабаблар туфайли амалга ошаётган бўлса-да, натижаси мусулмонларнинг зарарига бўлмоқда.
Ислом дунёсидаги содир бўлаётган ушбу ҳаракатларнинг сўзда Ислом номидан қилинаётгани энг ачинарли ҳол эканига шубҳа йўқ. Қўлига қурол ёки пичоқ олиб, тавҳид калимасини айтган ҳолда бегуноҳ бир жонга қасд қилиш ҳолатларини шариат нуқтаи назаридан ечиш масъул кишилар олдида турган муҳим вазифалардандир.
Тадбир сўнгида ўқитувчи талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олдилар.
"Ҳидоя" ўрта-махсус ислом билим матбуот хизмати