Яратилиш санаси 13.05.2022

Мазҳабнинг пайдо бўлиши

"Мазҳаб" сўзи сахобаларнинг давридаёқ қўлланила бошланган. Масалан: “Оиша розияллоҳу анҳo мазҳаблари”, “Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу мазҳаблари”, “Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу мазҳаблари” ва ҳоказо. 

Тобиинлар асрида Мадина фуқаҳоларининг ҳар бирларининг мазҳаблари, Куфада Алқама ибн Масъуд ва Иброҳим Нахаъий мазҳаблари, Басрада эса Хасан Басрий мазҳаби маълум ва машҳур бўлган. 

Ҳижрий иккинчи асрдан тўртинчи асргача бўлган давр ижтиходнинг олтин даври бўлиб ўн учта буюк мужтахидлар ўз мазхабларини жорий қилдилар. Булар қуйидагилар

  1. Суфён ибн Уяйна – Маккада
  2. Молик ибн Анас – Мадинада 
  3. Хасан Басрий – Басрада
  4. Абу Ҳанифа –Куфада 
  5. Суфён Саврий  - Куфада
  6. Авзоъий – Шомда
  7. Шофиъий – Мисрда
  8. Лайс ибн Саъд – Мисрда
  9. Исхоқ ибн Роҳвия – Найсобурда
  10. Абу Савр – Боғдодда 
  11. Аҳмад ибн ҳанбал – Боғдодда
  12. Довуд Зохирий – Боғдодда
  13. Ибн Жарир Табарий – Боғдодда 
     

Аммо бу мазҳабларнинг кўплари эргашувчиларининг инқирози сабабли бугунги кунда фақат китобларнинг саҳифаларидагина қолган. Ҳозирда мавжуд  мўътабар мазхаблар тўртта бўлиб, улар қуйидагилар:

  1. Ҳанафий мазхаби 
  2. Моликий мазхаби
  3. Шофиъий мазхаби
  4. Ханбалий мазхаби

 

Абдураҳимов Баҳромжон

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом 
билим юрти ўқитувчиси