Яратилиш санаси 14.05.2022

Катта жамоа – аҳли суннанинг белгиси

Ушбу масалалар аҳли суннанинг белгиси экани, уларга ишонмаганлар эса аҳли суннадан эмаслиги таъкидланган.

Катта жамоа – аҳли суннанинг белгиси қуйидагилардан иборат:

 أن  يعتقد أن الله تعالى عالم وقادر وله علم وقدرة 

Аллоҳ Олим ва Қодир Зотдир ҳамда ҳақиқий илм ва қудрат фақат Унга хосдир.

Мўмин киши Аллоҳ таолони Олим ва Қодир Зот, Унинг илм ва қудрат сифатлари бор деб эътиқод қилиши лозим.

Билингки, ҳақиқий олим деб илми бор бўлган зотга айтилади. Илми йўқ бўлган зотни эса мажозий маънода, лақаб сифатида ёки ёлғондан олим дейиш мумкин. Ҳақиқий олим ва қодир бўлган зот – бу қудрати бўлган зотдир. Кимнинг қудрати бўлмаса, уни мажозий маънода, лақаб жиҳатидан ёки ёлғондан олиб деб айтилади.

Ҳақиқий Олим ва Қодир бўлган Зот Аллоҳ таолодир. Аллоҳ таолога нисбатан мажозий маънода, лақаб жиҳатидан ёки ёлғондан олим номи ишлатилмайди. Чунки бундай дейиш куфр бўлиб қолади.

Билингки, Аллоҳ таоло ҳақиқий Олим ва Қодир Зот бўлиб, Унинг илм ва қудрат сифатлари мавжуд. Бунга қуйидаги ояти карималар далил бўлади:

«(Одамлар) Унинг илмидан фақат (У) истаган миқдорда ўзлаштирурлар» («Бақара» сураси, 255-оят);

«Ҳар бир аёлнинг ҳомиладор бўлиши ва кўзи ёриши фақат Унинг илми билан бўлур» («Фотир» сураси, 11-оят).

Ушбу мавзу борасида бундан бошқа фикрларни айтган киши бидъатчи бўлади.

Олимхон Исақов

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти ўқитувчиси