Яратилиш санаси 15.05.2022

Биринчи бўлиб "Фикҳ" атамасини ким ишлатган зот!

Фикҳ  атамасини биринчи  бўлиб  таърифлаган, яъни уни  истелоҳий маъносини  ёритиб  берган зот. Абу Ҳанифа  Нўъмои  ибн Собит Ал-Кўфий  бўладилар. У кишини таърифлари  қуйидагичадир: Фиқҳ илми  ҳар бир  мукаллаф кишининг  ўз фойдасига  ва зарарига бўлган нарсалар ҳақидаги  шариат  ҳукмларини билиб олишидир. 

Абу Ҳанифа (р.а) ни таърифлари шаръий илмла(р.а)ни шакилланиб  бир-биридан ажралмаган замонда  берилгани боис, эътиқод ва ахлоқ илмларини ҳам  қамраб  олади. Лекин  кейинроқ  ахлоқ ва эътиқодга  тегишли меъёрлар  ҳар қайсиси алоҳида бир  илм сифатида  фиқҳдан  ажрала бошлаб  илмут- тавҳид ёки  калом илми  ва  илмул ахлоқ  номлари билан  алоҳида фанларга  айланди ва  фиқҳ эса аҳкоми  фаръия ва  уни  ўрганиш услубини  ўз  ичига  сақлаб олди.  Шунинг  учун охирги давр фақиҳлари Абу Ҳанифа (р.а) ни таърифларига  “Амалий жиҳатдан”  деган  сўзни қўшишни  зарур  деб топдилар ва мазкур таъриф қуйидаги  шаклга келди: Фиқҳ  илми –ҳар  бир мукаллаф  кишининг  амалий жиҳатдан  фойдасига ва зарарига бўлган нарсалар ҳақидаги шариат ҳукмларини билиб олишдир. Имом Шофиъий  таърифларига кўра  фиқҳ  шариатнинг Амалий  ҳукмларини  асосий мажбаларидан  чиқариб  олишдир. 

Фақиҳларнинг таъкидлашларича  фиқҳга  берилган ҳар иккала  таъриф  бир натижага олиб боради. Машҳур фақиҳ ва  мужтаҳид, ўн бир жилдлик йирик “ал Мабсут” ва машҳур “Усулул Баздавий” асарларини муаллифи  Фахрул- Ислом  Баздовийни айтишларича  фиқҳни уч  томони бор: 

Биринчидан:  шариат ҳукмларини  ўрганиш.

Иккинчидан: қўлга киритилган билмни ўзлаштириш  яъни шариатнинг  барча усул ва  қоидаларини чуқур  англаб, ҳар бирининг  сабаблари  ва қайси  мақсад учун   ваъз этилганлиги  (ишлаб  чиқилганлиги) ни  тушуниш. 

Учинчидан: ўзлаштирилган  ушбу  илмни амалга тадбиқ этишдир. 

Айтиб ўтилган таърифларга  биноан  фиқҳ илмининг мавзуси  ислом ҳуқуқшунослигининг  асосий манбаларидан  ижтиҳод  орқали белгилаб олинган ҳуқуқ тармоқлари яъни  фаръий  ҳукмларни жузъий ва амалий масалаларни ўрганишдан иборатдир. Ундан кўзда  тутилган мақсад  шариатнинг асосий қоидаларига  таяниб  чиқарилган ҳукмларга амал қилиш билан икки дунё бахту саодатига  эришишдир. Бу дунёда дунёвий бахту саодатдан мақсад ривожланган, сиёсий  жиҳатдан мустаҳкам, барқарорлик ҳукм сурган, моддий ва маънавий тарақиётга эришган ва барча фуқаролари олий инсоний фазилатларга эга бўлган жамиятда яшашдан иборатдир.

Исмоилов Акрамжон

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси