КРИПТОГРАФ ДАСТУРЧИЛАРНИ ТАЙЁРЛАШНИННГ ДУНЁ ТАЖРИБАСИ
Дунё амалиётида криптографик муаммоларни ҳал этувчи дастурчилар тайёрлаш олий таълим муассасалари асосан ҳарбий ҳамда махфий хизматлар учун жорий қилинган. Мавжуд таълим муассасаларининг мавжудлиги ошкор этилмайди.
Жумладан собиқ иттифоқ таркибида 1949 йил 19 октябрда М.В. Ломоносов номидаги Москва Давлат Университетининг механика-математика бўлими қошида ёпиқ криптография, алоқа ва информатика институти ташкил этилган. Кейинчалик КГБ (Давлат хавфсизлиги қўмитаси) таркибида қайтадан тузилди, 1992 йилда Россия ФСБ (ФХХ) Аадемияси қайтадан криптография, алоқа ва информатика институти вужудга келди.
Бугунги кунда бу олий даргоҳ кўп тармоқли, ўта юқори нуфузли таълим муассасаси ҳисобланади. Чунки Россия Федерациясининг ахборот ҳимояси соҳасидаги етакчи бош институтдир.
Унда 4 факультет, 11 та кафедра 6 хил йўналишда мутахассис тайёрлайди.
Мутахассислик лар қуйидагича:
Факультет | Мутахассислик | Давлат имтиҳони | Қўшимча синовлар |
Тадбиқий математика | криптография |
|
|
| Ахборот-аналитик тизимлар хавфсизлиги | Математика (профильный уровень); физика; русский язык |
|
Махсус техника | Телекоммуникацион Тизимларнинг ахборот хавфсизлиги | ||
Ахборот хавфсизлиги | Компьютер хавфсизлиги | ||
| Автоматлаштирилган тизимларнинг ахборот хавфсизлиги | ||
Оператив техник | Техник разведвакага қарши кураш |
|
|
Барча ўқув дастурлари 5 йилга мўлжалланган. Барча йўналишлар бўйича битирувчиларга “Ахборот ҳимояси бўйича мутахассис” деган квалификация берилади.
Ахборот ҳимояси бўйича мутахассислар махсус техник фанлар билан биргаликда ижтимоий ва ҳарбий тайёргарликдан ҳам ўтадилар.
Институт қошида яхшигина чуқурлаштирилган хорижий тилларни ўрганиш имконияти мавжуд.
Криптография, алоқа ва информатика институтида 150 дан зиёд фан докторлари, фан номзодлари ҳамда қатор академиклар фаолият юритишади.
Булар кенг миқёсда ўқув-методик ва илмий-тадқиқот ишларини олиб боришади. Ишлаб чиқилган ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари Давлат Федерал таълим стандартларининг 3 босқичига тўғри келади.
Битирувчилар ичида математика, физика, дастурлаш, кибернетика, радио- ва микроэлектроника, ахборот ва алоқа назарияси, нанотехнология соҳаларида юксак натижаларга эришганлар мавжуд.
Институтнинг техник таъминоти диққатга сазовор. Бу ерда турли туман машҳур ишлаб чиқарувчиларнинг ишчи станциялари, серверлари ҳамда юқори унумдорликдаги компьютерлар билан жиҳозланган бўлиб, бунда янги дастурий таъминотлар яратиш, ўта мураккаб ҳисоблаш тизимлари аспектларини ўзлаштириш, Ҳисоблаш тармоқлари ва компьютерлар ҳимоясини ташкил этиш, компьютер вирусларидан ҳимояланиш каби салоҳиятли жараёнларни ўзлаштирилади.
Институт битирувчиларига Россия ФХХ соҳасидаги тармоқлардаги ишлар кафолатланган.
Олий таълимгача тайёргарлик Бир неча йиллардан буён «Абитуриент» дастури амалга оширилади. Институт қошида тайёрлов курсларида Математика ва физика фанларидан ёзма ишлар Криптография ва математика бўйича ҳудудий олимпиадалар Физика ва математика бўйича ҳудудий олимпиадалар «Информатика ва компьютер хавфсизлиги» бўйича олимпиадалар.
Криптография, алоқа ва информатика институти барча қизиқувчи ёшларни Ўз билимларини синаб кўриш, тайёрланиш учун таклиф этади.
Криптограф дастурчилар дастурий кодлар яратиш билан машғул бўладилар. Бу дастурлар компьютернинг операцион тизими учун, видеоўйинлар учун, веб ва мобил иловалар учунва ҳаттоки микротўлқинли печнинг ишлаш алгоритми ҳам бўлиши мумкин. Дастурий код албатта махсус дастурлаш тилларининг бирида ёзилади.
Криптограф дастурчилар юзлаб дастурлаш тилларидан энг оммалашганлари Java, Python, PHP, C#, JavaScript, C, С++, Objective-C, Swift кабилардан бирини танлайдилар. Дастурчи қўйилган вазифанинг турига қараб тилни танлайди. Юқори савияли дастурчилар 2-4 та тиллардан унумли фойдалана оладилар.
Шифрлар тизимини ишлаб чиқиш, шифрловчи дастурлар яратиш билан криптографлар шуғулланади. Бунинг учун юқори малака талаб қилинади. Ҳамда бу криптоаналитикнинг ҳам ишидир, яъни мавжуд шифрларни бузиш каби. Ахборот ҳимояси ва криптографик ишланмаларнинг баъзи муаллифларининг номлари жуда машҳур. Улардан бири Евгений Касперский. У Криптография, алоқа ва информатика институтининг техника факультети битирувчисидир.
Криптограф-шифрловчининг (шифровальщик) касбида салбий томони ўта юқори махфийликдир. У давлат аҳамиятига молик жиддий сирлардан воқиф бўлганлиги сабабли ҳам, ўз иши ҳақида ҳеч ким билмаганлиги маъқул.
Европада ERASMUS MUNDUS лойиҳаси ғолиби сифатида тренинг ўтаганимда таълимнинг баъзи томонларига эътибор қаратган эдим. Масалан, Чехиянинг Таълим ва Ахборот технологиялари институти, Нидерландиянинг Вагенинген Университети, Испаниянинг Лас Пальмас Гран Де канария Университетларидаги дастурчилар тайёрлаш жараёнига назар ташласак, ахборот ҳимояси ва криптография курсларида маъруза шакли бор, амалий қисми мавжуд, қачонки ўқитувчи талабалар билан аудиторияда масалаларни доскада ечганда, албатта талабалар мустақил тарзда алоҳида масала ечишларига тўғри келади. Бизда курс иши ярим йилга белгиланса, бу ерда ҳар икки ҳафтада ҳар бир фандан курс иши мавжуд. Катта аудиторияларда 100 лаб бўш компьютерлар бор. Ўтириб ишлайсан, сўнгра натижаларни тьюторга кўрсатасан.
Бу ҳам мустақил таълимнинг бир ёндошуви. Талаба ҳар бир фан бўйича ҳафтада бир соатдан тьютор билан ишлайди. Агар ҳафтада 5 та фан бўлса, ўқитувчи-тьютор билан яккама якка 5 соат ишлайди дегани. Бунда тьютор ўқитиш асосини ташкил этади. Айнан тьютор кириш имтиҳонларини олиб боради, айнан тьютор талабаларни танлаб олади, Университет ёки коллеж эмас. Тьютор бир бирига “мен ўзимга етарлича талаб йиғиб бўлдим, агар лозим бўлса ўз Университетингга бу талабани олишинг мумкин” деб айта олади.
Операцион тизим учун дастур ёзаётган бўлса, хотирани бошқариш, процессор ва вақтни бошқариш кабиларни эътиборга олади. Ўқитувчи нафақат натижага қарайди, балки дастурнинг қандай ёзилганини ҳам текширади. Ҳамма дарсларда маъруза, амалиёт, практикум бор. Курс ишлари бизда расмиятчилик учун бир семестрда 1 марта ўтказилади.
Дастурий таъминотлар яратишга қатор давлатларда ҳукумат томонидан қўлланади, имтиёзлар берилади. Жумладан, Ирландиядаги ташкилот дастурий таъминот билан шуғулланса, 28% соли ўрнига 10 % тўлайди. Албатта бу дастурий таъминотлар ресурсларни янгилашга хизмат қилади. Ҳиндистонда телекоммуникация ва дастурий таъминотнинг тараққий этиши орқали экспортдан катта фойда келади. Ҳамда АТ мутахассислари дастурчи-криптографлар деярли ўз давлатига қайтиб келяпти. Ирландия кичкина давлат, лекин Европанинг 40% дастурий таъминоти, криптографик хавфсизлик ҳимоя дастурлари шу жойда ишлаб чиқилади. Бу ерда ҳам давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жуда юқори. Бундай давлат имтиёзлари айнан дастурчиларга кўрсатилиши –Ҳиндистон, Ирландия, Исроил каби давлатларда яққол кўзга ташланади. Бу нафақат молиявий солиқ имтиёзлари, балки инфратузилмада ҳам билинади.
Сингапурда IV курс талабаси дастурлаш билан 17 соатлаб шуғулланади. Тўлақонли ишламагунча унга диплом берилмайди. Чунки фирма ёки компания диплом олди амалиётини тўлақонли, профессионал даражада бажармаганга ижобий тақриз беришмайди.
Масалан, Швеция жанубида кичик шаҳрида 30 минг атрофида аҳоли яшайди, уларнинг АТ Университетлари бор. 5 та факультети мавжуд: дастурлаш, технология, телекоммуникация архитектураси, иқтисодиёт, юриспруденция каби.
Швециянинг ҳар бир университети атрофида технопарк бор, 200-300 та кичик компаниялар ҳам. Давлат томонидан алоҳида бинолар ажратилган, Аудиториялар, конференциялар учун жой, арзон меҳмонхоналар Университет ихтиёрида. Университет тайёрлаган мутахассислар шу фирмаларда ишлайди, икки томонлама манфаатлар таъминланади. Бунда фирмалар ва компаниялар талаби асосида мутахассис тайёрланади.
Бундай технопарклар билан ҳамкорлик Польшанинг Ян Кохановски Университетида ва Испаниянинг Лас Пальмас Гран Де Канария университетларида ҳам йўлга қўйилган.
Энди дастурчилар тайёрлашдаги турли давлатларнинг ўзак тажрибалари билан ўртоқлашсак, Меҳнат бозорида дастурчилар ва веб дизайнерлар етишмаганлиги учун кўплаб мамлакатлар мактаб дастурига ўзгартириш киритди. Биринчидан, ўқувчилар катталарга нисбатан яхшироқ ўзлаштирадилар, иккинчидан дастурлаш принципларини ўрганиб, янги билимларга мослашадилар.
Бу дастурлаш принциплари замонавий технологияларни яъни хўжалик асбоб-ускуналари, автомобиллар ва гаджетларни бошқариш илмига йўл очади. Хориж тажрибаси шуни кўрсатадики, болаларни дастурлашга ўргатиш айнан мактаб партасидан бошланади.
JICA дастури асосида Японияда бўлганимда. Ўрта ва бошланғич мактабларда ҳам дастурлаш асосий фан сифатида киритилганлиги билан танишганэдим.
Бошланғич синф ўқувчилари бу фанни ўйин кўринишида ўрганишади. Бунда компьютер ўйинлари персонажларини бошқариш учун дастурлар тузишга ўргатилади. Пилот дастурлари орқали дастурлашга кўниктириш Япон префектурасида яхши натижалар берган. Дастурлаш боллардаги мантиқий фикрлаш ва ижодий тафаккурни кенгайтирган.
Интернет дастурлашнинг ватани бўлган АҚШда эса ҳали дастурлаш умумтаълим мактабларига киритилмаган.
Компьютер фанлари асослари Университетлардан ўқитишни бошланади. Тўғри, танлов асосида юқори синф ўқувчилари ахборот технологиялари фанини ўзлаштиришларига имконият бор. Бу асосан хусусий мактабларда холос.
Буюк Британия қироллигида дастурлаш ўқув дастурларига 2014 йилдан мажбурий фан сифатида киритган. Бугунги кунда компьютер фанлари асослари жамоат мактабларида 5 ёшдан бошланади. 11 ёшдан бошлаб, содда дастурлар тузишга ўргатилади, кейинроқ алгоритмлар ҳамда энг камида 2 та дастурлаш тиллари ўзлаштирилади.
Францияда ҳам дастурлаш мактаб ўқувчиларига умумтаълим дастури сифатида 2014 йилдан киритилган. Бу машғулотлар асосан дарсдан ташқари машғулотларда олиб борилади. Болалар дастлаб АТ асосларини ўрганадилар. Кейинроқ содда иловалар яратиш ўргатилади. Ҳукумат фикрига кўра, компьютер ва техник мутахассисликлар ўқувчилар қизиқишларини ортиришга хизмат қилиши лозим. Айни пайтда ҳукумат малакали кадрларга катта эҳтиёж сезмоқда. Яқин кунларда дастурлашга ўқитиш катта синфларга киритилиши кутилмоқда.
Австралиянинг қатор штатларида болалар дастурлашга 3 синфдан ўргатилади. 7 синфдан бошлаб, дастурлаш тилларини ўрганишга киришадилар. 9-10 синфдан объектга мўлжалланган дастурлашни ўрганишга киришадилар.
Финляндияда ўрта мактабларда дастурлаш асослари фани 2016 йил кузидан жорий этилган. Биринчи босқичда асосий буйруқлар ва масалалар тузиш механизмларини ўрганадилар. Ўрта мактабда ўқувчилар Scratch объектга мўлжалланган визуал дастурлашни ўрганадилар. Юқори синфларда эса машҳур дастурлаш тилларида ўзларини синаб кўрадилар.
Эстонияда 2012 йилдан 1-12 синфлар учун пилот лойиҳаси сифатида киритилган. Бу дастурда 20 дан зиёд таълим муассасалари иштирок этган. Бунда асосан мантиқ ва алгоритм асослари, ҳамда Scratch муҳитида дастурлаш жой олган.
Польшада 2013 йилдан «Кодлаш устаси» лойиҳаси бошланғич синфлар учун ишга туширилган, 4-6 синфларга — Scratch, юқори синфлар қатор дастурлаш тилларини ўрганадилар. Жанубий Корея таълим Вазирлиги олий таълим муассасаларига дастурлашдан кириш имтиҳонларини баъзи ОТМ ларида жорий қилишни бошлади.
Россиянинг қатор мактабларида 1 симнфдан бошлаб информатика ўқитилмоқда. Бунда алгоритм ва мантиқ асослари ўрганилади. Юқори снифлар ҳозирча кўп ҳолларда Паскаль ва Бейсик ўрганмоқда.
Россия АТ соҳасини энг кам амалиётга жорий этилаётган соҳа деб эътироф этади. Ваҳоланки, қатор жаҳон олимпиадалари ва конкурсларда олинаётган 1-чи ўринлар бунга ҳалақит бермайди.
Лекин Россиянинг турли ҳудудларида Дастурлашни юқори савияда ўргатаётган мактаб ва марказлар етарлича. Масалан, 2013 йилда Россиядаги ҳамкорлар Тула шаҳридаги «СофтЭксперт» таълим маркази фаолияти билан таништирилган. Ушбу марказда таҳсил олиб юқори маошли ишларда фаолият кўрсатаётганлар анчагина. Бу жойда 11—17 ёшдагилар қуйидаги йўналишлар бўйича тайёрланланади.
Замонавий веб-ишланмалар- бунда болалар 1 саҳифали сайтлар ва 1 саҳифали иловалар яратиш, тезкор прототип кутубхоналар билан ишлаш, сервердан маълумотлар айирбошлаш учун созлаш каби ишлар билан шуғулланадилар.
1С дастурлаш асослари- 1С дастурий маҳсулотларини созлаш, компьютер ўйинларини яратиш, ишчи дастурлар интерфейсларини лойиҳалаш, 1С дастурлари коди билан ишлаш каби.
Java дастурлаш тили асослари – Android базасида мобил қурилмалар учун ўзларининг анимациялари ва компьютер ўйинларини яратадилар.
Дастурлаш олимпиадаси курси- бу курсда Ejudge дастурлашида ишлайдилар, графларни қайта ишлаш алгоритми, стеклар устида иш олиб боришади.
Мобил воситалар учун Java тили курси — бунда ўқувчилар Java дастурлаш тили учун тайёрлгарликдан ўтадилар. Курс дастури бир нечта модулларга ажратилган бўлиб, ҳар бирида Android, iOS учун мобил иловалар ҳамда анимациялар ишлаб чиқишади.
Алишер Анваров
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим
юрти информатика ўқитувчиси