Билим юртида талабалар ва уларнинг оталари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди
Йиғилишни билим юрти маънавий-маърфий масалалар бўйича мудир ўринбосари Ривожиддин Насритдинов очди. У ташкил этилган оталар мажлиси тўғрисида тўхталиб ўтди. Сўнг сўзни билим юрти мудири Абдулазиз Бобамирзаевга берди. Нотиқ ўз сўзида йиғилиш иштирокчиларига мана мамлакатимиз истиқололга эришган бу қисқа даврда, иқтисодиётда, саноат қурилиш, илм фан, маданий ва маиший соҳаларда, таълим тарбия, спорт ҳамда бошқа жабҳаларда улкан ютуқларга эриша олаётгани, бу қисқа муддатда Ўзбекистонда ислом дини, исломий маданият ва маърифатнинг ривожи, виждон эркинлиги ва диний эътиқодни тўлиқ таъминлаш масалаларида амалга оширилган муҳим ишларни қуйидагиларда кўришимиз мумкин.
- “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши
- Рамазон ва Қурбон ҳайитларининг умумхалқ байрами сифатида дам олиш куни деб эълон қилиниши
- Ислом динининг асосий манбалари Қуръони карим ва ҳадиси шарифларнинг ўзбек тилига таржима қилиниши
- Юртимизда ҳам дунёвий, ҳам диний соҳаларда таълим берувчи Тошкент ислом университети, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Бухорода “Мир араб” олий мадрасаси, Самарқандда “Ҳадис” олий мактаби ва вилоятларимиздаги 9 та ўрта махсус ислом билим юрти, шулардан 2 таси хотин-қизлар билим юртлари фаолият олиб бормоқда. Шу жумладан бизнинг билим юртимизда ҳам сиз билан бизнинг фарзандларимиз илм олиб, келажакда халқимиз фаровонлиги йўлида хизмат қиладилар.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Абдулазиз Бобамирзаев сўз юритар экан, билим юртини ташкил топгани ҳамда билим юрти ҳақида батафсил тўхталиб ўтиб, билим юрти янги бинога кўчиб ўтган, у ердаги талабаларга яратилган шарт-шароитлар тўғрисида гапириб ўтди. Шунингдек талабаларнинг шартнома тўловлари, талабаларнинг қўл телефонларидан фойдаланишлари ҳақида, ҳамда талабаларга кундалик дафтар ташкил этилишини, бу эса албатта ота-оналар фарзандларининг таълим-тарбиясидан хабардор бўлишликларига ёрдам беришлиги ҳақида таъкидлади.
Нотиқ ўз сўзи давомида 1-курслар 2021-2022 йил ўқув ҳақида тўхталар экан, ҳар бир фанлардан мониторинг ўтказилганлиги, баъзи бир талабалар бу мониторинг саволларига жавоблари қониқарли эмаслигини билдириб, оталар танишиб чиқишлари учун назорат баҳолари қайдномалари тарқатилди. Ҳозирда ўқитиш савияси ва ўзлаштириш даражаси ДТС мувофиқлиги, 1-ярим йилликда 1 та оралиқ назорат ва 1 якуний назорат, 2-ярим йилликда эса 1 та оралиқ назорат ва сўнги якуний назорат олиниши, махсус фанлар ҳадис ва Қуръондан ҳар бир курс учун алохида меъёрлар белгилангани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.
Ўқув соатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 08.27.2019 йилда тасдиқланган ўқув режалари асосида олиб борилиши бунда 1-курсларда махсус фанлар 7 та умумтаълим фанлар 8 та фанлардан дарслар ўтилаётганлиги, ҳозирги кунда талабаларнинг дарсликлар билан таъминланиши 100 % ни ташкил этиши гапириб ўтилди.
Билим юрти мудири билдирган таклифларни, талабаларни билим юртида оддий қўл телефонларидан фойдланишларини маъқуллаб, оталар фарзандларидан ҳеч бўлмаганда хар ойда келиб хабар олиб туришлари ҳақида фикр билдирди.
Эшитилди: Р.Насритдинов (маънавий ва маърифий масалалар бўйича мудир ўринбосари):
2021-2022 ўқув йили учун ота-оналар кенгаши тузиш кераклиги, кенгашнинг вазифалари ва ўтган ўқув йили давомида олиб борилган ишлар ҳақида фикр билдирди. Ўтган ўқув йилида ҳам талабаларимизнинг оталари билим юртига келиб, фарзандларининг таълим тарбиясидан хабар олиб, ўқитувчилар билан суҳбатлашиб кетганликлари бу анъанани янада мустаҳкамланиши ҳақида гапирди.
Шундан сўнг талабаларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилишлари, кийиниш маданиятига риоя қилишлари тўғрисида батафсил тўхталди.
Талабалардан Иброхимжонов Билолиддинни тоғаси Илхомжон домла сўз олиб, устозлар томонидан билдирилган фикрларни маъқуллаб, талабалар одоб-ахлоқ қоидалирга риоя этишлари, кийиниш маданиятига эътибор қаратишлари, шунингдек, ҳар бир талабанинг либоси бир хил кўринишда бўлса мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлади.
Йиғилиш сўнгида кекса отахонлар томонидан билим юртида фаолият олиб бораётган устозлар ва талабалар хақиларига дуои-хайрлар қилдилар.
Йиғилиш якунида йиғилиш иштирокчилари билим юртида истиқомат қиладиган талабалар учун яратиб берилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Билим юрти матбуот хизмати