Яратилиш санаси 19.05.2022

ЎЗ - ЎЗИНГИЗНИ БОШҚАРИШНИ ЎРГАНИНГ!

Аннотация - ўзбек тилида 

Сиз хоҳлаганингизга эришишингиз, ким бўлишни истасангиз унга айланишингиз мумкин. Бир неча ижобий фикрларни тинглаб, ўз-ўзингизни ривожлантириб, ҳаётингизда қўллашингиз мумкин. 

Аннотация – рус тилида

Вы можете сделать всё, что захотите и стать таким, каким Вы хотите быть. Послушайте несколько позитивных идей о том, как продолжить Ваше саморазвитие и затем примените их в Вашей собственной жизни.

Аннотация - инг.тилида 

 You can make everything, that want and to become such what you wish to be. Listen some positive ideas how to continue your self-development and then apply them in your own life.

Теран ақлга эга, меҳрибон ваажойиб феъл-атвор эгаси бўлишни кимҳам хохламайди дейсиз? Аммо бу каби фазилатларга эга бўлиш учун инсон ўз устида тинимсиз ишлаши даркор. Биз сизларга инсонни комиллик сари элтувчи қоидалар билан таништирмоқчиман. 

1. Камроқ ухланг. Бу нарса ҳаётингиз янада тўлақонли ва сермаҳсул бўлишида ёрдам беради. 21 кун давомида одатдагидан бир соат олдин туришга ҳаракат қилсангиз, бу ҳолат тезда одат тусига киради. Ёдингизда бўлсин: қанча ухлаганингиз эмас, қандай ухлаганингиз муҳимроқдир.

2. Арзимас муаммолар сизни энг муҳим нарсалардан чалғитишига йўл қўйманг. Ўз вақт ва кучингизни фойдали нарсаларга сарфланг. Вақтни бош­қариш - ҳаётни бошқариш демакдир. Шу сабабли вақтингизга эътиборлироқ муносабатда бўлинг. 

3. Телефон қўнғироқларига ҳамиша қувноқ ва дилкаш оҳангда жавоб беринг. Телефон этикетини тўлиқ билишингиз лозим. Қўнғироққа тик турган ҳолатда жавоб берсангиз, овозингиз жарангдор ва аниқ чиқади.

4. Якшанба оқшомини ҳар доим ўзингиз учун ажратинг. Бу вақтни янги ҳафтада қилинадиган ишларни режалаштиришга бағишланг. Шунингдек, янги мақола ва китоблар ўқиб, сокин, тинчлантирувчи мусиқа тингланг.  Шундай қилсангиз, янги ҳафтада ишларингиз кутганингиздан ҳам унумдор кечади. 

5. Сиз учун натижа эмас, мақсад муҳим бўлмоғи даркор. Бошқача қилиб айтганда, бирор-бир ишга пул ёки обрў учун эмас, балки у сизга ёққани ёки кимгадир ёрдам бўлиши учун қўл уринг.

6. Ҳар куни эрталаб ишга кетиш олдидан кўзгуга қараганингизда табассум қилинг, кулинг. Кулги организмингиздаги кўпгина фойдали элементларни фаоллаштиради. Ҳозирги кунда турли касалликларни даволашда ва ҳаётий муаммоларни бартараф этишда фойдаланилаётган ажойиб дори воситаси бу – кулгитерапиядир. Кулинг, ҳаётингиз янада ёрқин бўлади.

7. Асабийлашманг. Инсон бир кунда ўртача ҳи­собда бор-йўғи 10 дақиқаги­на тинч ҳолатда бўларкан. Бир кунда камида 10 дақиқа шунчаки жим ўтириб, ҳаётда сиз учун энг муҳим бўлган нар­салар ҳақида хаёл суринг.

8. Иродангизни чиниқтиринг. Мия ҳар вақт фаол ҳаракатда бўлиши лозим. Агар бирор-бир иш билан шуғулланаётган бўлсангиз, бошқа нарсалар ҳақида ўйламанг. Ақлни чархлаш учун ишга бораётганда уйдан офисгача бўлган масофа неча қадамлигини ўлчанг. Шундай қилсангиз, ақлингиз тез орада у сизни эмас, балки сиз уни бошқараётганингизни тушуниб етади. Буюк физик олим Исаак Ньютон кунларнинг бирида «Одамзодга қай даражадаги фойдам теккан бўлса, бу сабр билан фикрлай олганим туфайлидир», деган экан. Дарҳақиқат, Ньютон узоқ вақт сабр-тоқат билан ўйлаш қобилиятига эга бўлган. Кўп тингланг. Кам гапиринг. Шунда одамлар орасида ҳурмат қозонасиз. Ақлли инсон сифатида тилга олинасиз. Бундан ташқари, кўп тинглаган инсон кўп ўрганади. 

Кимдир хатога йўл қўйган бўлса, уни айбламанг. Дунёдан норози бўлиб, надомат чекиб оҳ-воҳ қилманг. Ҳаётдан мамнун, ҳаракатчан ва кучли шахсга айланинг. Шунда кўплаб кишиларга ўз таъсирингизни ўтказа оласиз.
Хаёлингизни ёмон фикр­лар қамраб ола бошлаган заҳоти энг бахтиёр кунларни ёдга солинг.

9. Ўз вақтингизни бош­қаришни ўрганинг. Бир ҳафта тахминан 170 соатдан иборат. Бу вақт эса кўзлаган мақсадларни амалга ошириш учун етарлидир. Ўз вақтингизни аниқ тақсимланг. Ҳар куни тонгда бир неча дақиқани кунингизни режалаштириб олишга ажратинг.

10. Тез ўқишни ўрганинг. Ўқиш бу йиллаб ололмаган тажрибани бир неча соат ичида орттиришнинг энг қудратли усулидир. Буюк шахслар, сиёсатчилар ва давлат раҳбарларининг стратегия ва фалсафаси уларнинг таржимаи ҳолларида акс эттирилган.

11. Сизга ҳурмат билан муомалада бўлишларининг чорасини кўриб қўйинг.

12. Сизга бегона кишилар билан ўз соғлиғингиз, молиявий аҳволингиз ва бошқа шахсий муаммоларингиз ҳақида гаплашманг. Бу ўта нозик масала эканлигини унутманг.

13. Ростгўй, тиришқоқ, камтар ва сахий бўлинг.

14. Иш кунингизнинг якунида ванна қабул қилинг. Эришган кичик ғалабангиз учун ҳам ўзингизни рағбатлантиринг.

15. Стресс  бу - бўлиб ўтаётган ҳодисаларга сизнинг жавобингиздир. Битта воқеа турли одамларда турлича муносабат уйғотиши мумкин. Мисол учун омма олдида чиқиш тажрибасиз нотиқ учун қўрқув ҳиссини уйғотса, тажрибали нотиқ бунда фикр алмашиш учун ажойиб имкониятни кўради. Сизга салбийдек туюлган ҳодиса ва муаммоларни ҳам ижобий оқимга буриб юбориш мумкинлигини унутманг.

16. «Дунё менга нима берди?», деб эмас, «Мен дунёга нима бердим?», деб савол беринг. Ёдингизда бўлсин, ҳаётингиз сўнгида: ҳамма нарса айтилиб ва қилиниб бўлинганида босиб ўтган йўлингиз сифати бошқа инсонлар ҳаётига олиб кирган ҳиссангиз сифати билан ўлчанади. Атрофингиздагиларга бой мерос қолдиринг.

17. Ҳафтада бир марта азонда уйғонинг. Бу бошланаётган куннинг энг сеҳрли қисмидир. Бир оз сайр қилиб, мақом тингланг. Иссиқ душ қабул қилиб, бадантарбия қилишни унутманг. Кўрасиз, ўзингизни ниҳоятда тетик ва кучга тўла ҳис этасиз.

18. Сиз ҳақингизда ҳамма нарса маълум бўлишига йўл қўйманг. Сирли бўлинг.

19. Бошлиғингиз билан ҳеч қачон тортишманг. Ўйлаганингиздан-да кўпроқ йўқотишингиз мумкин.

20. Қорамтир рангдаги либослар куч, дид ва ҳокимиятни акс эттиради. 

21. Спорт билан шуғулланинг. Кучли шахслар руҳан ҳам кучли бўладилар. Ёш ўтиши билан жисмоний куч руҳий тетиклик билан бирга бизни тарк этади, деб ўйлайдиганлар янглишадилар. Эътибор беринг, одамлар 75 ёшда марафонда иштирок этяптилар, 80 ёшли аёллар альпинизм билан шуғулланишмоқда. Бақувват бўлинг. Ҳаётга муҳаббат сизни ҳеч қачон тарк этмасин. Ҳаётни севинг.

22. Дўстларингизнинг камчиликларига кўз юминг. Уларни кечиринг. Унутманг, камчилик изласангиз, сиз уни албатта топасиз. Сиз олижаноб бўлинг. Ҳар бир инсонда унинг фақат яхши томонларини кўриб, мана шу фазилатларини ошириб кўрсатишга интилинг. Шундай қилсангиз, сизни ҳурмат қилувчи, сизга ишонувчи инсонлар сони кўпаяди. Дўстларингизни йўқлаб туринг. Бу дунёда яхши-ёмон кунингизда ҳолингиздан хабар оладиган дўст эканлигини унутманг.

23. Дунёдаги энг тўғрисўз инсонга айланинг. Бошқа инсонлар ишончига муносиб шахс бўлиб шаклланинг.

24. Рафиқангиз табассумини ардоқланг. Кун давомида ажойиб ғоялар ва хуш кайфият сизнинг ҳамроҳингиз бўлишини истасангиз, кўнглингизга яқин инсон суратини иш столингиз устига қўйиб қўйинг.

25. Бугун кечанинг шогирди (Бенжамин Франклин).

26. Ва ниҳоят энг сўнгги қоида. Агар бугун кун давомида табассум қилмаган бўлсангиз, демак, бугун сиз яшамабсиз. Уильям Жеймс айтганидек, биз бахтиёрлигимиз учун кулмаймиз. Биз кулаётганимиздан бахтиёрмиз! 

Алишер Анваров

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
 билим юрти ўқитувчиси