Кийимимиз миллатимизга хос, замонамизга мос бўлсин!
Кийим – инсон зийнати. У киши маънавияти, маданияти, диди ва дунёқарашининг ёрқин кўзгусидир. Кийим инсонни иссиқ-совуқдан сақлайди, авратларини беркитади ва кишига зийнат бўлиб хизмат қилади.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
يَا بَنِي آدَمَ قَدْ أَنْزَلْنَا عَلَيْكُمْ لِبَاسًا يُوَارِي سَوْآتِكُمْ وَرِيشًا وَلِبَاسُ التَّقْوَى ذَلِكَ خَيْرٌ ذَلِكَ مِنْ آيَاتِ اللَّهِ لَعَلَّهُمْ يَذَّكَّرُونَ
яъни: “Эй, Одам авлоди! Сизларга авратларингизни беркитадиган либос ва патлар (зийнат кийимлари)ни туширдик. (Аммо) тақво либоси – бу, яхшироқдир. Бу(лар) Аллоҳнинг мўъжизаларидандир. Шояд (буни) эслаб кўрсалар!” (Аъроф сураси, 26-оят).
Демак кийим кийиш Аллоҳ таолонинг Одам болаларига берган энг улкан неъматларидан бири ҳисобланади. Ҳар бир миллатнинг ўзига мос кийими бор. Кийимнинг ахлоққа таъсир қилиши исбот талаб қилинмайдиган ҳақиқатдир. Шунинг учун ҳар бир киши киядиган кийимига ўта аҳамият бермоғи лозим. Чунки кишига кийган кийими худди доим бирга юрган дўсти каби таъсир қилади.
Абдураҳмонов Муҳаммадхон
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти ўқитувчиси