Яратилиш санаси 31.05.2022

Иймон шартлари

Ашъарийлар ва мотуридийлар ўртасидаги фарқлардан энг каттаси ва энг муҳими, шубҳасиз, имон шартлари ҳақидаги эътиқодий қарашдир.

Ашъарийлар имонни қалб билан тасдиқлаш, тил билан иқрор қилиш ва аъзолар билан амал қилиш, десалар, мотуридийлар амални имон шартларига киритмайдилар. 

Саъдуддин ат-Тафтазоний бу ҳақида сўз юритар экан, имон қалб ва тилнинг иши эканини айтиб, бу кўпчилик муҳаққиқлар, жумладан, Имом Аъзам Абу Ҳанифа  ҳам қўшилганини билдирган.

Амаллар имон шарти эканини, амал тарк қилинса, имондан чиқиб, куфрга киришини хаворижлар фикри, амал тарки билан имондан чиқиб, куфрга кирмай ора йўлда қолишни мўътазилийлар фикри сифатида кўрсатади.

Амалларни имон шарти деб олиш нажот ва комиллик асоси, деб билиш Имом Молик ва Имом аш-Шофиъий фикрлари эканини қайд қилиб, бир бўлагини инкор қилиш жамини инкор қилиш бўлгани боис, улар фикрича амал имон шарти дейилгани билан амалнинг тарки сабабли мўъмин имондан чиқиб кетмаслигини баён қилади (Саъдуддин ат-Тафтазоний. Шарҳ ал-Мақосид). 

Абдураҳмонов Муҳаммадхон

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом 
билим юрти мударриси