Фарзанднинг ота-она олдидаги бурчлари
- Ота-онанинг панд-насиҳатларига қулоқ солиш, уларга ҳар доим ёрдам бериш, меҳрибон, эътиборли бўлиш, оила ишларига ҳам маънавий, ҳам иқтисодий ёрдам бериш;
- ҳар бир фарзанд ўз сингил ва укаларига меҳрибон, йўлбошчи ва йўлдош, одобда, ахлоқда, ишда, илм-ҳунар ўрганишда ўрнак бўлиш;
- ота-оналарининг нимага муҳтож эканликларини қалбан ҳис қилиш, уларга бу борада амалий меҳрибонлик кўрсатиш;
-оилага бераётган маънавий ва иқтисодий ёрдамини миннат қилмаслик;
- таваллуд, байрам ва ҳайит кунларида йўқлаб туришни канда қилмаслик;
- кекса ота-оналарига алохида ғамхўрлик қилиши, ширин муомалада бўлиши, орзу-ниятларининг амалга ошишида ёрдам бериш;
- вақти-соати етиб, бандаликни бажо келтирсалар, иззат-икром билан охирги манзилга кузатиш, маъракаларини камтарона, дабдабасиз, қариндош-уруғлар, уни билган, ҳурмат қилган энг яқин одамлар билан ўтказиш.
Аҳмаджанов Иброҳим
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси