Яратилиш санаси 11.06.2022

Бир калимада келган мадларнинг энг кучлигига амал

Бир калимада бир неча мад жамланиб қолса қори қайси бирига амал қилади.   Ушбу мавзуда олимлар: “Даражасига қараб энг кучлисига амал қилиб, заифини тарк этади”-дейдилар.  

Мисрлик шайх муқрий Иброҳим  Шаҳотат   Ас-Самуннудий мадларни даражасини қўйидаги тарзда ажратдилар.

اقوى المدود لازم  فما ا تصل
فعارض فذو انفصال فبدل

Мадларнинг энг кучлиги. 
1. Мад лозим.  Унинг чўзилишига ва миқдорига иттифоқ қилинган.
2.Мад муттасил. Чўзилишига иттифоқ бўлинган миқдорида ихтилоф бор.
3. Мад ориз. У мад турининг энг кучлиси бўлган мад лозимга ўхшатилган.
4. Мад мунфасил. У мад турининг иккинчи даражада турадиган мад муттасилга ўхшатилган.
5. Мад бадал. У энг заиф бўлиб, мад табийдир.

Масалан,  Моида сурасини 4 оятида وَلا آمِّينَ   Ушбу калимада мад лозим ва бадал мад  (калимани аввалида иккита ҳамза бўлиб, кейингисини алифга бадал қилдик) Ушбу  холатда заиф бўлган мад бадални тарк этиб, мад лозимга амал қилинади ва олти ҳаракт миқдорида чўзилади.
Нисо сураси  38 оятида رِئَـاء النَّاسِ  сўзида  мад муттасил ва бадал мад  мавжуд. Ушбу  холатда мад бадални тарк этиб, мад муттасилга амал қилинади ва тўрт ёки беш  ҳаракт қилиб чўзилади. Агар  رِئَـاء тўхтасак,  мад ориз ҳам пайдо бўлиб қолади.  Бундай ҳолатлларда учта  мад тури пайдо бўлиб, мад бадални тарк этиб, мад оризни тиловатни аввалидан олти  ҳаракат чўзиб келинган бўлса, баъзи уломоларни сўзларига мувофиқ, мад муттасилга эмас, мад оризга амал қиламиз. Чунки мад ориз энг кучли бўлган мад лозимга ўхшагани учун шунга амал қиламиз. Агар мад оризни тиловатни аввалидан икки ёки тўрт миқдорда чўзилиятган бўлса, мад муттасилга амал қилинади.

Юсуф сурасини 16 оятида وَجَاؤُواْ أَبَاهُمْ   сўзида  мад мунфасил ва бадал мад  бор. Ушбу  холатда  мад бадални тарк этиб, шотибий тариқасида мад мунфасилга  амал қилинса  тўрт ёки беш  ҳаракт чўзилади,  тойииба тариқасига амал қилинса икки  ҳаракат чўзиб, иккита  мадга ҳам    тенг амал қилган бўлади.

Масалан: بَيْنَ السَّمَاء   Ушбу уринда мад муттасил бўлиб, тўрт ёки беш ҳаракат чузилиши шарт. Айни пайтида ушбу сўзда тўхталса, сукун ориз пайдо бўлиб, мад ориз ҳам бўлияпти. Мад оризнинг миқдори икки, тўрт ёки олти харакат чўзилади. Мад муттасил чузилишлигида қорилар томнидан ихтилоф йўқ, фақат чўзилиш миқдорида ихтилоф бор. Баъзи аҳли адолар тўрт харакат миқдорида дейишса, баъзилар беш ҳаракат дейилади. Мад ориз эса икки ҳаракт чўзилади деганлар, мад табийга қиёслашди, олти харакат чўзилади деганлар,  мад лозимга қиёслашди. Тўрт харакат деганлар, иккисини ўртасини олишди.

Демак,  ушбу уринда мад муттасилга амал қиламиз. Чунки мад муттасил қувват жиҳатидан мад лозимдан кейин туради.   Агар мад оризни тиловатни аввалидан олти  ҳаракат чўзиб келинган бўлса, баъзи уломолар бундай ҳолатда мад муттасилга эмас, мад оризга амал қилинади дейдилар.

Обидхон Икрамов

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси