Яратилиш санаси 15.06.2022

СОХТА САЛАФИЙЛАРНИНГ НАВБАТДАГИ АЖОИБОТЛАРИДАН...

من غرائب فتاوى الوهابية 
تحريم لقب ( حاج )؛ لمن حج بيت الله الحرام

▪️Сохта салафийлар,
"Ҳаж амалини бажарган мусулмонни ҳожи деб айтмоқлик ҳаромдир дейдилар".

▪️Ҳаж амалини бажарган кишини фалончи ҳожи деб лақаб қўйиш  ҳаромдир... дейишади-ю ўзлари Албоний роҳимаҳуллоҳга  муҳаддис деб лақаб қўйишган..

▫️Айтамизки аввало лақаб билан исмни ажратиб олишиммиз керак.  Лақаб учун бирор бир сабаб бўлади.

▫️Сайидиммиз хазрати Абу Бакрни ростгўйликлари учун Сиддиқ деб, ҳазрати Умарни ҳақ билан ботилни ажратганлари учун Фаруқ деб номлаганлар.

▫️Ибодат бўлмиш  рўза амалини кўп бажарувчига  соввом, кечалари кўп ибодатда бўлувчини қоввам, фиқҳ билан шуғилланувчини эса фақиҳ дейилади.

▫️Шунга кўра ҳаж ибодатини бажарган кишига  ҳожи дейишликда ҳараж йўқ.

Имом  Нававий ўзларини Мажмуъаларида:

قال النووي في المجموع : 
( يجوز أن يقال لمن حج : حاج ، بعد تحلله ، ولو بعد سنين ، وبعد وفاته أيضاً ، ولا كراهة في ذلك )8/281

▫️Ҳаж амалини бажариб бўлган кишини ҳожи дейишлик жоиздир.  Хаттоки, вафот этган бўлса ҳам ҳожи дейишликда кароҳият йўқдир.

Имом Субкий роҳимаҳуллоҳ Ҳассон ибн Саъид ҳожийнинг таржима ҳолида:

وقال السبكي في ترجمة : حسان بن سعيد الحاجِّي : ( وأما الحاجي فلغة العجم في النسبة إلى من حج ، يقولون للحاج إلى بيت الله الحرام : حاجِّي ) ا هـ

▫️"Ҳожи деб ажам луғатида  Байтуллоҳни ҳаж қилган кишига нисбатан айтилади" дейдилар.

Абдураҳмонов Муҳаммадхон 

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси