Яратилиш санаси 23.06.2022

Аллоҳ таолонинг ўхшаши бўлиши мумкин эмас

Абу Мансур ал-Мотуридий раҳимаҳуллоҳ“Рисолат ат-Тавҳид” китобларида:Албатта Аллоҳ таоло якка-ю ягонадир, Унинг шериги йўқ. Унинг монанди йўқ, ўхшаши йўқ. Унинг ибтидоси – бошланиши йўқ, Унинг интиҳоси – тугалланиши ҳам йўқ. Унинг ҳадди – ҳудуди-чегараси йўқ, Унинг ниҳояси йўқ. Дарҳақиқат ягоналик Унга хос. Аллоҳ таолодан бошқа нарсалар эса мажозан битта – ягона дейилиши мумкин. Чунки, бошқа нарсалар айрим қисмлар ва бўлаклардан иборат.

Аллоҳ таоло яккаю ягонадир. Унинг ҳеч қандай шериги, ўхшаши йўқ. Ана шу “тавҳид ақидаси” дейилади.

Ҳақиқий ягоналик Унга хосдир. Бошқа бирор нарсани “дунѐда ягона” дейилган тақдирда ҳам у мажозий маънода қўлланган бўлади. Чунки, унинг ўхшаши бўлиши, яратилиши мумкин. 

Ўша нарса қисмлар ва бўлаклардан ташкил топган бўлади. Аллоҳ таолонинг эса ўхшаши бўлиши мумкин эмас, Аллоҳ таоло қисмлар ва бўлаклардан ташкил топган эмас.

Абдураҳмонов Муҳаммадхон 

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси