Яратилиш санаси 20.06.2022

Саждаи саҳвнинг луғавий ва истилоҳий маъноси

“Сажда” сўзи луғатда: таъзим қилмоқ, тиз чўкмоқ, бош эгмоқ, итоат этмоқ, салом бермоқ, топинмоқ деган маъноларни англатади.

“Саҳв” сўзи луғатда: унутиб хато қилмоқ, пайқамай қолмоқ, эътиборсизлик қилмоқ, ўйламасдан, мулоҳаза қилмасдан хато қилмоқ, янглишиш, паришонхотирлик деган маъноларни билдиради.

Истилоҳда еса: Намозхон намознинг охирги қаъдасида “Аттаҳийёт” ўқиганидан сўнг салом бериб унутиб қилган хатоси учун икки марта сажда қилиб ва яна “Аттаҳийёт”, саловотлар ва дуони ўқиб икки томонга салом беришидир.[1]


[1]Зафар Аҳмад Таҳонавий. Иълоус Сунан. Байрут. Димақ.2001. Ж.5.   Б-- 213. Ҳожи Аҳмаджон Махдум Ҳанафий Нақшбандий. Рисолаи сужуди саҳв. Мирзо Кенжабек.. Адолат.2004Б--18. 

Шодиев Юсуфхон

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти ўқитувчиси