Етти мингта яхшилик
“Жим туришликда 7 минг та яхшилик бор. Уларнинг ҳаммасини 7 калимада жам бўлди:
1. Жим туришлик – чарчоғи йўқ ибодат
2. Жим туришлик – безаксиз зийнат
3. Жим туришлик – давлатсиз ҳайбат
4. Жим туришлик – деворсиз қўрғон
5. Жим туришлик – бировларга узр айтишдан беҳожатлик
6. Жим туришлик – яхши ва ёмон амал ва сўзларни ёзиб борувчи фаришталарга роҳат
7. Жим туришлик – айбларни беркитувчи ва олим учун зийнат, жоҳилдан пардадир”.
ҲИКОЯТ: Луқмон ҳаким ҳабаший бир қул эдилар. У кишидан биринчи ҳикматнинг кўриниши мана бу ҳолда юз берган эди. Бир куни хўжайинлари: “Эй ғулом, бизга бир қўйни сўйиб, энг маззали икки жойидан келтиргин”, деди. У киши қўйни сўйиб, юраги билан тилини олиб келди. Кейин: “Қўйнинг энг ёмон жойидан келтиргин” деганида, яна бир қўй сўйиб, юраги билан тилини келтирдилар. Буни кўриб ҳайратланган хўжайинлари буни сабабини сўради. Луқмони Ҳаким айтдилар: “Жасадда бу икки парча гўштдан ширинроғи йўқ, агар иккови яхши бўлса, агар ёмон бўлса, икковидан аччиқроқ нарса йўқ”
Муҳаммад Нажмиддинов
"Ҳидоя" ўрта махсус
ислом билим юрти ходими