Яратилиш санаси 17.08.2022

Мўмин гапини камайтириб, амалини кўпайтиради

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ، أَنَّهُ ارْتَقَى الصَّفَا فَأَخَذَ بِلِسَانِهِ، فَقَالَ: يَا لِسَانُ، قُلْ خَيْرًا تَغْنَمْ، وَاسْكُتْ عَنْ شَرٍّ تَسْلَمْ، مِنْ قَبْلِ أَنْ تَنْدَمَ، ثُمَّ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ:أَكْثَرُ خَطَايَا ابنِ آدَمَ فِي لِسَانِهِ.

“Абдуллоҳ Сафо тоғига чиқиб, тилларини кўрсатиб дедилар: “Эй тил, фақат яхши сўзни гапир, бой бўласан. Пушаймон бўлишдан олдин, ёмон гаплардан сақлан, саломат қоласан”. Сўнгра дедилар: “Мен Расулуллоҳ с.а.в.дан эшитдим: “Одам фарзандининг кўпгина хатоси ўзининг тилидандир”, деб марҳамат қилганлар”.

عَنْ جَابِر أَنَّ رَسُول اللَّه صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : " إِنَّ أَبْغَضكُمْ إِلَيَّ وَأَبْعَدكُمْ مِنِّي يَوْم الْقِيَامَة الثَّرْثَارُونَ وَالْمُتَشَدِّقُونَ وَالْمُتَفَيْهِقُونَ "

“Албатта, менга энг ёмон кўринадиганингиз ва қиёмат куни мендан энг узоқ бўладиганингиз кўп гапирадиганингиз, оғзини тўлдириб гапирадиганингиз ва мутакаббирлик учун гапирадинингиз”

Авзоъий дейдилар: “Мўмин гапини камайтириб, амалини кўпайтиради. Мунофиқ гапини кўпайтириб, амалини камайтиради”.

Луқмони Ҳаким ўғлига айтди: “Эй ўғилгинам, ким ёмон кишининг суҳбатида бўлса, саломат бўлмайди. Ким ёмон жойга кирса, туҳматланади ва кимики тилига эгалик қилмаса, пушаймон ейди”

Ҳасан Басрийдан ривоят қилинди: “Ҳаким кишининг тили қалбининг орқасидадир. Агар гапирмоқчи бўлса, қалбига қарайди, мабодо у сўзда яхшилик бўлса, гапиради. Агар бировнинг зарарига бўлса, гапирмайди. Аммо нодоннинг қалби тилининг атрофида, у қалбига қарамайди. Тилига нима келса гапираверади”.

Муҳаммад Нажмиддинов
"Ҳидоя" ўрта махсус
ислом билим юрти ходими