ЖИҲОДНИНГ АСЛ ТАЛҚИНИ
Мусулмонлар орасида жиҳод ҳақида турли қарашлар бор. Дастлаб жиҳод дейилганда исломни ҳимоя қилиш ва ёйиш учун кураш тушунилган. Баъзилар жиҳодни “кичик жиҳод” ва “буюк жиҳод” қилиб иккига бўлишади. Уларга кўра, “кичик жиҳод” Исломнинг душманлари деб қаралганлари билан жанг қилишдир. “Буюк жиҳод” бўлса мусулмоннинг ўз нафси билан курашиши ва маънавий баркамоллик йўлидаги саъй-ҳаракатидир.
Бугунки кунда тарқалаётган “жиҳод” тушунчасини ёшларимиз нотўғри истеъмол қилиши оқибатида кўплаб ёшларимизни ҳаётлари барбод бўлмоқда, бу тўғрисида юртбошимиз Шавкат Мирзиёев Миромоновични биз ҳали ҳамон илмсизмиз, ҳалигача исломни нима эканлигини билмаймиз, китоб ўқимаймиз, изланмаймиз каби нутқида айтиб ўтган, ҳақиқатдан ҳам ҳозирги вақтда ёшларимиз китоб ўқимай қўйди, илмга бўлган қизиқиши йўқ, аксар ёшлар динни – Исломни нима эканлигини билмайди. Бу эса бизни энг катта камчилигимиз десак муболаға бўлмайди деган сўзлари яққол далилдир.
Маънавий бўшлиғи бор аксар ёшларимиз экстеримистик вакилларни алдовига ишониб ўз ютларини ташлаб, ўзга юртларга бориб “жиҳод” қилмоқда, улар жиҳодни ўзга дин вакилларига нисбатан уруш деб ўйлашади, бу эса уларни илмсизлигидан далолатдир.
“Жиҳод” сўзи арабча “жаҳада” сўзидан келиб чиққан бўлиб, "ҳаракат қилмоқ" маъносини англатади. Жиҳод, айнан шу маънода "ҳаракат қилаётганлар" деб таржима қилинади. Ушбу илдиздан олинган бошқа сўзлар "ҳаракат", "меҳнат" ва "чарчоқ" ни ўз ичига олади. Жиҳод сўзи луғатда уруш маъносини англатмайди, бунинг учун араб тилида "қитол" сўзи ишлатилади. Жиҳод сўзининг луғатдаги хусусиятидан келиб чиқиб жиҳоднинг турлари ҳам кўпайган. Исломда жиҳод маъноси аввало уруш маъносида эмас, аллоҳнинг динига сўз билан даъват қилиш маъносида юзага келган. Инсоннинг ҳавойи нафсининг куйига кирмаслик, уни енгиб шариатга мувофиқ яшаш учун жидди жахдли қилган ҳаракати, ҳақ сўзни жойини топиб айтмоқлиги жиҳодга киради. Фарзандни ота-онаси хизматида бўлиши ҳам жиҳоддир шундай қилиб, жиҳодлар зулм ва таъқибларга қарамасдан динни татбиқ этишга уринувчилардир. Жиҳод бу энг аввало мусулмон инсонни ўзига бўлган маънавий курашидир.
Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда гўё “жиҳод” барча мусулмонларга фарз, шу боис ҳақиқий мусулмон ёшлар Сурия каби уруш кечаётган заминга бориши ва “кофирлар”га қарши курашиши зарур экани ҳақидаги даъватлар тарқатилаётгани сир эмас. Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, дунё уламоларининг фикрларига таянган ҳолда “жиҳод” тушунчасининг Ислом таълимотидаги соф мазмун-моҳиятини эслаш мақсадга мувофиқдир. “Жиҳод” арабчада “жидду жаҳд”, “ғайрат қилмоқ” маъноларини англатиб, Ислом таълимотида дастлаб динни ҳимоя қилиш сифатида вужудга келган тушунча ҳисобланади. Жиҳод уруш маъносида эмас, Аллоҳнинг динига сўз билан даъват қилиш маъносида юзага келган. Араб тилида “уруш” маъносини “қитол” сўзи англатади.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Ҳақиқий жиҳод нафсига қилинган жиҳод” деб марҳамат қилдилар. Бугун мусулмонлар ўз нафсига қарши жиҳод қилиш керак.Агар мусулмонлар нафсига қарши жиҳод қилишса Аллоҳ берган неъматлардан фойдаланса ўз вақтида шукрона қилса, Аллоҳ икки дунё саодатини беради. Азиз мусулмонлар биз бугун бундай гуллаб яшнаган ватанимизни қадрига етайлик, уни равнақи учун харакатда қилайлик.
Насритдинов Ривожиддин
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти
маънавий-маърифий ишлари бўйича
мудир ўринбосари