Мустақиллик улуғ неъмат
Мустақиллик ғояси, истиқлол руҳи
бизга доимо тоғдек таянч бўлмоқда.
Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси ўз давлат мустақиллигини қўлга киритган буюк тарихий кун-халқимизнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаган, ҳар йили энг улуғ, энг азиз байрам сифатида катта шоду хуррамлик билан нишонланадиган қутлуғ айёмдир.
Бу йилги барамини янги Ўзбекистон тарихидаги буюк ва шонли сана-Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамини халқимиз катта шоду хуррамлик билан кутиб олмоқда.
Мамлакатимизда янги демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида ўтган даврда амалга оширилган улкан ишлар, эришилган юксак натижаларда, ҳеч шубҳасиз, ҳаётимизнинг турли соҳа ва тармоқларида фидокорона меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг беқиёс ҳиссаси бор.
Бундай олижаноб инсонларнинг эл-юрт олдидаги хизматларини эътироф этиш ва муносиб тақдирлаш ватандошларимиз, айниқса, ёшларимизни юксак марралар сари руҳлантириш, улар қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Миллий анъана ва қадриятларимизни ривожлантириш, улуғ аллома аждодларимиз илмий меросини чуқур ўрганиш, ёшларимизни Ватанга муҳаббат, илм-маърифатли, интеллектуал баркамол авлод этиб тарбиялашга давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилмоқда.
Бу соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар дунё миқёсида ҳам муносиб эътироф этилиб, диний бағрикенгликнинг намунали модели сифатида баҳоланмоқда. Хусусан, Ўзбекистоннинг диний эркинликлар соҳасида алоҳида хавотир уйғотадиган давлатлар рўйхатидан чиқарилганлиги, БМТ Бош Ассамблеяси ялпи мажлисида Ўзбекистон томонидан таклиф этилган “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюциясининг қабул қилинганлиги бунга яққол мисолдир.
Биз дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Истиқлол йилларида бу ифтихор боис мамлакатимизда кўплаб хайрли ишлар амалга оширилди. Хусусан, Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистондаги Ҳалқаро Ислом академияси, Мир Араб олий мадрасаси, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари бой илмий-тарихий меросимизни ўрганиш ва тарғиб қилишга хизмат қилмоқда.
Фикримизнинг якуни сифатида айтишимиз мумкинки, биз учун истиқлол – миллатимиз, мамлакатимизнинг жаҳондаги обрў-эътибори, шон-шавкатини кўтарадиган соғлом авлодни, ҳар жиҳатдан баркамол ва фидойи ўғил-қизларни тарбиялаш, уларни вояга етказиш ва бахтини кўришдир. Ҳар бир фуқаромиз учун-миллати, ирқи ва диний эътиқодидан қатъи назар-эркинлик, тенглик, биродарлик, муносиб шароит яратиб беришдир.
Абдулазиз Бобамирзаев