“БУГУНГИ КУН НАФАСИ“
Аллоҳ таоло томонидан берилган неъматлардан бири бу-СEВГИ-МУҲАББАТДИР.
Ўлик қалбда бу туйғу бўлмайди, Кимнинг қалбига ушбу туйғу бўлса демак у тирикдир.
Энг олий муҳаббат—АЛЛОҲ ВА РАСУЛИга бўлган муҳаббатдир.
Зеро, бу чин мўминликнинг белгисидир.
Байтда айтилади:
Муҳаммаддан муҳаббат бўлди пайдо,
Муҳаббатсиз кишидан қоч Ҳувайдо.
Ватанни севиш-бизга пайғамбар алайҳис саломдан қолган меросдир.
Ватанни севиш - ундаги ҳар бир ютуқ ва камчиликларига алоқадорлик ҳиссини келтириб чиқаради.
Она ватанимиз бағрида яшар эканмиз доимо унинг тинч ва осойишталиги ҳамда гуллаб-яшнаши ҳақида қайғуриш
одамийлик бурчимиз ҳисобланади.
Шундай экан халқимиз тинч ва осмонимиз мусаффо бўлсин.
Доимо севиб, севилиб яшаш бахтини Аллоҳ бизларга насиб этсин.
Юсуфхон Шодиев
“Ҳидоя“ билим юрти ўқитувчиси