Яратилиш санаси 08.09.2022

Мазҳаблар – бирлик рамзи

Мазҳаблар – бирлик рамзи арабча сўз бўлиб, “оқим”, “йўл”, “таълимот” маъносини англатади. 

Бугунги кунда дунёдаги тахминан 1,9 млрд мусулмон аҳолининг 92,5  фоизини суннийлар ташкил этиб, мазҳаблар бўйича қуйидаги нисбатда  бўлинган: 

Ҳанафийлар – 47%, 
Шофиийлар – 27 %, 
Моликийлар – 17 %,  
Ҳанбалийлар – 1,5 %. 

Шиалик (7,5 %) исмоилий, жаъфарий, зайдий каби мазҳабларни ўз ичига олади. 

Бугунги кунда шундай шахслар халқ орасида “Пайғамбаримиз даврларида мазҳаб бўлмаган.  Абу Ҳанифага эргашинглар, деган буйруқ йўқ”, деган қарашни тарғиб қилмоқда.  

Мазҳабни инкор қилиш ҳақидаги барча иддаолар – асоси йўқ, пуч гаплар. Энг йирик мусулмон уламолар мазҳабга эргашиш шарт, деб  таъкидлайдилар.  

Мазҳабга эргашиш зарурлигини уламоларимиз қуйидагича тушунтирадилар. Бирор касалга чалинган одам шифо топиш учун кимга боради? Албатта шифокорга.  Шифокор тавсия қилган дориларни истеъмол қилиб даволанади. Бемор дардига даво излаб дурадгорнинг олдига бормайди.  Худди шундай, диний ибодатларни қандай адо этишда ҳам мазҳаб уламоларининг йўл-йўриқларига амал қилиш керак.  

Мазҳаб уламолари Қуръони карим ва ҳадислардаги ҳукмларни ўрганиб, одамларга осон йўлни тушунтириб берганлар.  Дуч келган одам «мен мазҳабга эргашмайман, Қуръон ва ҳадисдан тўғридан-тўғри ҳукм  олавераман», деса, у хато қиляпти.  Бундай кимсадан эҳтиёт бўлиш  керак. Чунки у ўзи ҳам адашади, бошқаларни ҳам адаштиради. 

Оддий мусулмоннинг Қуръони карим ва ҳадислардан тўғридан-тўғри ҳукм чиқариб олишга илми ва салоҳияти етмайди. Бу – жуда машаққатли ва масъулияти оғир иш. Мазҳаб уламолари бутун умрларини ушбу шарафли вазифага сарфлаганлар. Мазҳабларни Аллоҳ таолонинг ўз бандаларига  яратиб берган енгиллиги, деса, тўғри бўлади. Аллоҳ инсонларга қийинчилик  эмас, осонлик бўлишини хоҳлайди.  
Бугунги кунда дунё мусулмонларининг асосий қисми 4 йирик мазҳаб:  ҳанафийлик, моликийлик, шофиийлик ва ҳанбалийликка эргашади.  
Уларнинг барчаси мусулмонлардир. Мазкур мазҳабларнинг тўғрилигига мусулмон уммати иттифоқ қилган. Диёримиз мусулмонлари азалдан  ҳанафий мазҳабига эргашиб, барча ибодатларини унинг тартиб-қоидалари асосида бажариб келмоқдалар. 

Суннийлик йўналишига мансуб бўлган ҳанафий мазҳаби қонунлари юмшоқлиги ва мўътадиллиги, халкларнинг миллий анъаналарини эътиборга олгани сабабли дунёда кенг тарқалган. Ер юзидаги мусулмонларнинг деярли ярми мазкур мазҳабда.
 

Олимхон Исақов
Билим юрти ўқитувчиси

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар