Яратилиш санаси 13.09.2022

Xотиржамлик – улуғ неъмат

Жамиятда тинчлик-хотиржамлик, осойишталик бардавом бўлса, инсон бундай улуғ неъматнинг қадрига ҳамиша ҳам этмаслиги мумкин. Лекин дунёда рўй бераётган ахборот таҳдидлари, терроризмнинг мудҳиш оқибатларидан бохабар бўлган киши юртимизда ҳукм сураётган тинчликнинг нақадар қадрли эканини юрак-юракдан ҳис қилади.

 Ҳар бир инсон учун тинчлик, осойишталикдан кўра азизроқ неъмат йўқ. Кўҳна солномаларга назар солсак, урушлар қанча бегуноҳ жонлар умрига зомин бўлган катта вайронгарчиликлар келтириб, тараққиётни ортга суриб юборган.

 Бугунги кунда ҳам дунёнинг турли ҳудудларида урушлар, қон тўкишлар, обод шахар-қишлоқларни вайрон қилишлар давом этяпти. Энг ачинарлиси, кўпинча бу урушларга диний тус бериляпти.

Халқаро майдонда турли зўравон кучлар томонидан “эркинлик ва демократия тамойили" ниқоби остида амалга оширилаётган ғаразли сиёсат туфайли дунёнинг айрим минтақаларида тинч ҳаётнинг издан чиқиши, ҳокимият тепасига айнан ўша қудратли давлат манфаатига хизмат қиладиган кучлар келиши кузатилмоқда.

Миллий ва стратегик режаларни амалга оширишга қаратилган бу сиёсатнинг асл моҳияти ва мақсади халқни таҳдид ва қўрқув искан-жасида сақлаб туриш орқали дунёни қайта бўлиб олишдан иборат. Нафсига эрк берган корчалонлар ана шу қонли урушлар баҳонасида ўзларининг ўйинларини олиб боришяпти.

Шимолий африка ва яқин шарқ мамлакатларида юз берган “араб баҳори” ўша мамлакатлар иқтисодиётини хонавайрон қилиб, халқни сарсон-саргардон қилди.

Бир вақтлар гуллаб-яшнаган ироқ, ливия, сурияда юз минглаб одамнинг ҳалок бўлиши охир-оқибатда зўравон кучларнинг асл қиёфасини, манфур мақсадларини фош этди. Замонавий қуроллар воситасида минг-минглаб одамлар қони тўкилиб, ҳаётдан кўз юмаётгани, ёвуз кучлар орқали дунёда янги-янги уруш ўчоқлари пайдо қилинаётгани кўпни кўрган, оқ билан қорани ажрата оладиган кишиларни ниҳоятда ҳушёр бўлишга ундайди.

Бугунги тинч ва осойишта кунларнинг қадрига этган инсон ўз қадрига этади. Тинчлик учун курашмоқ кераклигини доимо ёдимизда сақлашимиз, ҳар куни ўз хонадонимизда, маҳалламизда, корхонамизда тинчликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшиш учун жонбозлик кўрсатиб, фаол курашмоғимиз керак. Курашмоқ дегани қўлга қурол олиб, майдонга чиқиш дегани эмас. Аввало, мана шундай дориломон ва ёруғ кунларга юракдан шукрона айтиб, юрт ободлиги, унинг кундан-кунга рав-нақ топиши учун ҳар ким ўз жойида ҳиссасини қўшиши керак.

Мустақиллик йилларида бошимиздан кечирган турли тажовузкорлик уринишлари, мамлакатимиздаги тинч-осуда ҳаётни, ислоҳотларни, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кўролмаётганларнинг ғаразли ниятлари ҳар биримиздан ҳушёрликни, янгиликка теран фикр, чуқур мулоҳаза билан қарашни тақозо қилади. Дунёдаги турли тазйиқ ва агрессияларнинг янгича моҳиятига назар ташлаб, оқилона хулоса чиқарган, найранглар остидаги мақсадларни англаб этган мамлакатдагина тинчлик-осойишталик, фаровонлик барқарор бўлади. Дунё тинчлиги, юрт тинчлиги катта неъматдир.

Абдулазиз БОБАМИРЗАЕВ