Яратилиш санаси 31.05.2021

Ёшларни ёт ғоялардан сақлайлик!

Ғаразли кучлар содда ва ғур болаларни ўз ота-онасига, ўз юртига қарши қайраб уларнинг хаётига, умрига зомин бўлмоқда. 

Ш.М.Мирзиёев

Терроризм лотинча “қўрқув”, “даҳшат” юксак маънавий тамойилларга зид равишда ёвуз мақсадлар йўлида куч ишлатиб, одамларни гаровга олиш, ўлдириш, ижтимоий объектларни портлатиш, халқни қўрқув ва ваҳимага солишга асосланган зўравонлик усулини англатувчи тушунча. Қўрқитиш ва даҳшатга солиш орқали ўз ҳукмини ўтгазишга уриниш терроризмга ҳосдир. У сиёсий, иқтисодий, диний, ғоявий, ирқий, шаклларда намоён бўлиши мумкин. Динни ниқоб қилиб оладиган баъзи  террорчиларни гўё қўй терисини ниқоб қилиб кийиб олган бўрига ўхшатиш мумкин.

Динимиз номи “Ислом”. Ислом сўзининг луғавий таржимаси эса “тинчлик, омонлик” маъноларини англатади. Ислом дини инсонларни тинч-тотув яшашга, бошқаларга, ҳатто бошқа дин вакилларига ҳам зулм қилмасликка чақиради. Динимиз асосида раҳм-шафқат, меҳр-оқибат, инсонпарварлик, биродарлик, ўзаро ҳурмат, тинчлик-осойишталик каби эзгу хислатлар шаклланади.

    Таъқиб, зўравонлик,  қўпорувчилик терроризмни ҳар қандай кўриниши учун хусусият бўлиб, буларнинг барчаси инсонпарварлик ғоялари, демократия, адолат тамойилларига зид ҳисобланади. Шунинг учун терроризм ҳар қандай ниятда амалга оширилмасин моҳиятан инсониятга тараққиётга ва эзгуллика жиноятдир. Террорчилар аниқ мақсадни кўзлайдилар.Ўзини тўла ҳақ деб биладилар. Террорчилардаги мавжуд куч, мақсадни амалга оширишда ижтимоий-сиёсий муҳит билан бевосита алоқадор бўлади.

Терроризм тушунчаси ҳамиша террористик ҳаракатларнинг  тез суратда амалга оширилишини билдиради. Бугунги кунда ядровий, биологик, бактериалогик қуролларнинг террорчилар қўлига тушиб қолиши эҳтимоли  энг катта хавфдир. Ҳозирги таҳликали замонда кишилар бошига мислсиз кулфат солаётган уларнинг ҳаёти ҳазон бўлишига, қанчадан қанча фарзандларни етим қолишига сабаб бўлаётган терроризм кундан кунга кучайиб бормоқда. Жаҳон жамиятида жиддий ҳавотир уйғотмоқда. Болаларга мўлжалланган бузғунчи ғоя асосида яратилган компьютер ўйинлари гўёки терроризмни кичик кўринишига ўхшайди. Бугунги кунда ҳам мустақил ривожланиш йўлидан бораётган мамлакатимизга нисбатан ғаразли ният билан қаровчи ёвуз кучлар терроризм йўли билан тараққиёт йўлимиздан чалғитишга, бизни яна қарамликка солишга уринмоқда. Ватанфуруш хоинлар ҳам шуни касб қилиб олган, буюртма асосида босқинчилик ва қўпарувчилик билан шуғилланадиган ёнланма террорчи гуруҳлардан ҳам фойдаланмоқда. Бугун жаҳон жамияти бу балони ечимини топиш устида бош қотирмоқда. Терроризмга қарши кураш тинчлик ва барқарорлик  омилидир.

Абдулносир Бобамирзаев

«Ҳидоя» ўрта махсус ислом 
билим юрти ўқитувчиси