Яратилиш санаси 28.09.2022

Қуръон мусобақаси 2022

Билим юртида жорий йил 28-сентябр куни “Қорилар кўрик танлови”нинг 1-босқичи ўтказилди. 

Мусобақа икки йўналиш: 

Биринчи қисмда мураттаб қорилар, 

Иккинчи қисмда эса мужаввид қорилар йўналиши бўйича ўтказилди. 

Мусобақа Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тақдим этилган Низоми асосида ўтказилди. 

Иштирокчилар қироатини баҳолаш ва мусобақа Низомига амал қилишни таъминлаш мақсадида 3 кишидан иборат ҳакамлар ҳайъати тузилди. 

Иштирокчилар тажвид саволлари, савти, Қуръон хифзи, тараннумига қараб баҳоланди. 

Мусобақада мураттаб қорилар йўналиши бўйича 6 нафар, мужаввид қорилар йўналиши бўйича 10 нафар, жами 16 нафар талабалар иштирок этди. 

Мусобақа натижаларига кўра ўринлар қуйидагича тасдиқланди.

 Мураттаб қорилар йўналиши бўйича, биринчи ўринни 280 балл тўплаган 2-курс, 50-гуруҳ талабаси Обидов Аббосхон, иккинчи ўринни 227 балл тўплаган 3-курс талабаси Маҳмудов Исломжон, учинчи ўринни 225 балл тўплаган 1-курс, 51-гуруҳ талабаси Абдулвоҳидов Муҳаммадюсуфлар эгалладилар. 

Мужаввид қорилар йўналиши бўйича, биринчи ўринни 264 балл тўплаган 4-курс, 42-гуруҳ талабаси Каримов Абдулбосид, иккинчи ўринни 255 балл тўплаган 4-курс, 43-гуруҳ талабаси Турсунбоев Бекзод,  учинчи ўринни 246 балл тўплаган 2-курс, 48-гуруҳ талабаси Ўринбоев Абдурахмонлар эгалладилар. 

Барча қатнашчиларга билим юртининг мақтов ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Билим юрти миқёсида ҳар икки йўналиш бўйича 1-ўринни эгаллаган Обидов Аббосхон ва Каримов Абдулбосидларга II-Республика босқичи мусобақаларида иштирок этишга йўлланма берилди. 

Билим юрти матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар