Рабиул аввал сийрат ўрганишга фурсат ойи
Рабиул аввал ойи севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хотиралари қайта жонлангандек бўлади. Дунёнинг барча бурчакларида у кишининг муборак сийратларини ёдга олиш ниятида мавлуд тадбирлари ўтказилади. Бу ойда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни хотирлашга рағбатимиз ортади. Бу ой бизга у кишининг сийратларини ёдга олишга яна бир қулай фурсат беради.
Пайғамбармиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларни ўрганар эканмиз У эотни Аллоҳ томонидан қувватланган эканликларини яққол сезамиз. Жоҳилият даврида инсон руҳиятини ўрганадиган фан тараққий этмаган бўлсада, ўқииш ва ёзишни билмайдиган инсондан содир бўлган ҳадислар таъсири ҳозиргача олимлар томонидан тан олиниб, ўрганиб келинмоқда. Саҳобалар У зотни мажлислардаги ҳолатларини қуйидагича таърифлайдилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам атрофларида ўтирган саҳобаларга гапирсалар саҳобалар гўёки бошларида қуш бордек сокин ва диққат билан ўтирар эдилар. (Термизий ривояти)
Мана шу ҳадис У зотдаги инсонлар диққатини тортиш маҳорати жуда юксаклиги ва сўзларини саҳобалар муҳаббат ва ўта иштёқ билан эштишликларидан далолат қилади. Биз бугунги мавзуда Пайғамбармиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ваъз қилиш услубларни айрим ўринларни зикр қилиб ўтамиз.
(Абдурраҳмон ибн Абу Бакрадан, у отаси розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: “Расулуллоҳ ссоллаллоҳу алайҳи васалламн уч марта:) ҳадисларни кўп ўринларда сўзларни ёки гапларни уч бор такрорлаганлари зикр қилинади инчунун ушбу ҳадисда ҳам. Ҳадис давомида ўзлари саҳобаларга савол бериб, жавобини айтиб бердилар Савол ҳар қандай инсонни диққатини тортади. Пайғамбармиз соллаллоҳу алайҳи васалламн. шундай услуб ила соҳобаларга айтадиган сўзларини таъсирни кучайтирар, уларни диққатларни янада тортар эдилар.
(“Сизларга гуноҳларнинг каттаси хабарини берайми?”-дедилар.“Ҳа, Ё расулуллоҳ!”-дейишди. “ Аллоҳга ширк келтириш. Ота-онага оққ бўлиш”,-дедилар). Ваъз таъсирини кўчайтиришни яна бир услуби инсон нутқ қилаётган вақтида ҳолатини ўзгартирса кейинги сўз ўта муҳим эканлигидан далолат қилади. Ҳадис давомида Пайғамбармиз (соллаллоҳу алайҳи васалламн) ёнбошлаган ўринларидан тик ўтиришга ўтдилар ( ва ёнбошлаб ётган эдилар, тик қадларини ростлаб ўтириб: "Огоҳ бўлинглар, ёлғон гап!”-дедилар. Ана шу гапни қайта-қайта такрорладилар, қўрқиб кетганимдан “сукут сақласайдилар”,-дедим.) (Одоблар хазинаси). Бу ердаги қайтариқ гуноҳни катталигидан қўрқитиш маъносида.
Ушбу ҳадислардан қуйидаги ваъз усулини ўрганамиз:
1. Ваъзни оммага тушинишлик осон бўлиш ёки бирор нарсадан қўрқитиш жиҳатидан баъзи сўзларни уч бор қайтариш.
2. Ваъзда савол бериб инсонларни диққатини тортиш услуби.
3. Ваъздаги гапни таъсирини кўчайтириш мақсадида инсон бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга кўчиш.
Ёки яна бир ҳадисни услубини ўргансак:
4. Сўзларни қавмга етказиш учун овоз темпини баланд қилиш.
Абдуллоҳ ибн Умар ривоят қилган бир ҳадиснинг давомида шундай ҳолат тасвирланган: "Минбарга қарасам, тагидан силкинаётибди. Шу даражадаки, Расулуллоҳ, саллаллоҳу алайҳи ва саллам, билан бирга минбар қулаб кетади-ёв, деб қўрқа бошладим".
Бу ерда Абдуллоҳ ибн Умарнинг ифодасидан Расулуллоҳ, саллаллоҳу алайҳи ва саллам, минбар силкингудек даражада жўшқин бир ҳолатда сўзлаганлари англашилади.
Бундай ҳолатда овоз ҳам диққатни жалб этадиган даражада баланд бўлиши керак.
5. Ваъзда бир хил сўзларни такрорламай синонимларига эътибор беришлари: Масалан қасам сўзини ҳам бир неча турли қилиб айтганлар: “Муҳаммаднинг нафси қўлида бўлган зотга қасам ичиб айтаман”. Баъзи бир ҳадисларда “Валлоҳи” ёки “Лиллаҳи” деган лафзлар ҳам учрайди.
6. Ваъзни таъсирини кўчайтириш учун тик туриб ҳайбат билан гапиришлари.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васалламн) турган ҳолда икки хутба ўқир эдилар ва хутбанинг орасида бир оз ўтирар эдилар ва Қуръондан бир неча оятлар ўқирдилар. (Жобир ибн Сумурадан Имом Муслим ривояти).
7. Баъзи сўзларни имо-ишора билан гапирар эдилар.
"Мен қиёмат билан сизларнинг орангизда мана шунча масофа қолган бир пайтда пайғамбарлик вазифаси билан юборилдим", дер эдилар, кўрсаткич бармоқлари билан ўрта бармоқлари орасини хиёл очиб кўрсатганлар.
8. Баъзи сўзлар лафзи қисқа, лекин маънолари бисёр. Шу сабабдан олимлар томонидан кўплаб ҳадисларни “Жовомеъул калим” қитоби тасниф этилиб, қисқа пур маъно ҳадисларни ушбу китобга йиғилган.
9. Зарбул масал билан мақсадни тушунтириш услуби.
Абу Ҳурайра р.а. ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васалламн) одамларга: “Бирортангиз уйингизнинг олдидан оқиб ўтадиган дарёда (ёки сояда) ҳар куни беш маҳал ювинсангиз, баданимда кир бор, деб айтасизми?”- дедилар. Одамлар: “Сира ҳам кир қолмайди”, -дейишди. Жаноб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васалламн): “Беш вақт намоз ҳам шунга ўхшаш бўлиб, Аллоҳ таоло улар туфайли гуноҳларни кечиради”, - деб айтдилар.
10. Амалларни бир-бирга яқинлаштириш услуби: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васалламн): “Албатта, киши ўзининг ҳусни хулқи ила кечалари бедор бўлганннинг даражасини топади”, - дедилар. (Адаб ҳазиналари)
11. Амалларни савоби ва унга бериладиган даражаларни айтиш услуби.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Ким Аллоҳ китобидан бир ҳарф ўқиса унга бир ҳасанотдан ўн баробаргача зиёда бўлади. Мен; “Алиф”, “лом” “мим”ни бир ҳарф демайман. “Алиф” бир ҳарф “лом” бир ҳарф “мим” бир ҳарф”. (Термизий ривояти)
12. Ўзлари бир харакатни кўрсатиб, уни солиҳ амалга ўхшатиш услуби. Абу Зар Ғифорий розияллоҳу анҳу: “Бир куни куз фаслида мен Пайғамбармиз (соллаллоҳу алайҳи васалламн) ҳовлига чиқдик. У зот бир дарахат шоҳини олиб баргини силкитдилар ва айтдиларки: “Эй Абу Зар! бу нимага ўхшайди” Мен: “Аллоҳ ва унинг Расули билади”- дедим. У киши: “Ким беш вақт намоз ўқиса унинг гуноҳлари шу барг каби тўкилади”- дедилар. (“Мишкотил масобиҳ” китобидан)
13. Баъзи сўзларда “Огоҳлантириш” сўзлари билан ваъз қилиш услуби. Бу услубда араб тилидаги “ало” лафзи билан кўп ҳадислар ривоят қилинган.
Ҳадисларда “Сизларни яхшиларингиз” деб мурожаат қилиш услуби. Бу услуб инсонларни янг яхшиси бўлишликка ундайди. Эшитувчи томонидан эса шу амалга рағбат кучайтирилади. Бунга “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръон ўқувчи ва ўқитгувчиларингиздир”, ёки яна бошқа ҳадисда “Сизларнинг яхшиларингиз умри узун бўлиб, чиройли амал қилганингиздир”- деган ҳадислар мисол бўлади.
14. Амалларни “Афзали” ёки “Маҳбуброғи”га урғу бериш услуби. Аллоҳга маҳбуб амаллар ёки афзал амаллар тўғрисида ҳадисларни учртишимиз мумкин. Бу услуб ҳам ҳаётда энг олди бўламан деган кишиларни жалб қилувчи услубдир.
15. Баъзи бир маълумотларни ҳазил қилиб етказар эдилар.
Имом Абу Довуд ва имом Термизий Анасдан розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Бир киши келиб Пайғамбармиз (соллаллоҳу алайҳи васалламн)дан улов сўради. Унга Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васалламн): “Мен сенга туянинг боласини бераман”, дедеилар. Шунда у: “Эй Аллоҳнинг Расули туянинг боласини нима қиламан?”-деди. “Туя туядан туғиладими?”-дедилар.
16. Пайғамбар ва солиҳ инсонларни ҳаётларини намуна қилар эдилар. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Намознинг маҳбуби, Довуд алайҳиссалом намозлари, рўзанинг маҳбуби Довуд алайҳиссалом рўзлари, У зот кечани ярмида ётиб, қолган учдан бирида қоим қилар эдилар. Бир кун рўза тутиб, бир кун тутмас эдилар (Муттафақун алайҳ)
Икрамов Обидхон
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти ўқитувчиси