Саловат айтиш одоби
Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш одобларидир.
Улар қуйидагилар:
1. Мусулмон киши умрида бир марта салавот айтиш фарздир.
2. Намознинг охирги ташаҳҳудидан кейин салавот айтиш суннатдир.
3. Намоздан ташқари барча вақтларда салавот айтиш мустаҳабдир.
4. “Аллоҳумма солли ъала Муҳаммад ва ъала оли Муҳаммад” деб салавот айтиш афзалроқдир.
5. Салавот айтиб туриб, ортидан у зотнинг аҳли байтига, асҳоблари ва тобеинларига ҳам айтиш авлодир.
6. Жума куни салавотни кўп айтиш афзал.
7. Ҳар дуонинг аввали ва охирида салавот айтиш тарғиб қилинган.
8. Салавот айтиш асносида таҳоратли, оғизнинг тоза ва хўшбўй ҳолда бўлиши мустаҳабдир.
9. Салавот айтиш вақтида аврат жойлар ёпиқ ва тўсилган бўлиши керак.
10. Салавот айтиш жараёнида тадаббур билан ва хаёлан Расулуллоҳ с.а.в.ни мушоҳада қилиш энг олий даражада салавот айтиш саналади.
Абдулбоқий Турсунов
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти ўқитувчиси