Яратилиш санаси 22.10.2022

Расуллуллоҳ соллаллоху алайҳи васалламга саловат айтиш фазилати

Бир ёш йигит Аллоҳнинг дўстларидан бирини олдига бориб хазрат:  айтингчи мени саодатманд  ёки бахтсиз эканлигимни қаердан биламан дея сўради шунда Аллоҳни таниган зот: Эй фарзандим саодатманд ва бахтсизликни ўртасини ажратиб берадиган белги бу Набий соллалоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш билан бўлади. 

Ўзингга боқ агар сен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишда доимий бўлсанг, билгинки сен икки дунёда саодатманд инсонлардан саналасан. 

Агар ҳаётингда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш мавжуд бўлмаса, ўзинг билмаган ҳолда бахтсиз кимсалардан бўлиб қолишдан жуда ҳам эҳтиёт бўлгин" деди. 
Йигит "мана шунга Қуръони каримдан далил борми?" деди Аллоҳни таниган зот: Бунга далил Аллоҳ таолонинг каломида очиқ равшан бор дея Аҳзоб сурасининг 56 - оятини ўқиб берди. (Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловат айтурлар. Эй, иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловат айтинг ва салом юборинг).

Саодатманд кишилар Аллоҳ таоло ва малоикалар билан бирга саодат диёрида ҳамроҳ бўлганларида Бахтсиз кимсалар Аллаҳ таоло билан бирга бўлишлари амри маҳол саналади.

Йигит: "Ҳазрат сизлардаги саловат айтишдаги доимийликнинг маъноси нима?" деб сўради. Аллоҳни таниган  зот "сен хар кеча Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишни вазифа қилиб олгин. Ва яна шуни билгинки саловат айтишда саодатли киши билан саодатлироқ кишилар бордур. Саодатли киши у  Набий саллолоҳу алайҳи васалламга саловат айтишда кунлик тарзида бардавом бўлган кишидиур. Саодатлироқ киши эса Набий саллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш уни таомига, ичимлигига, фикри, ғамига ва нафас оладиган ҳавосига айланиб кетган кишидур деди. шунда йигитнинг икки кўзи кўз ёшлари билан тўлиб  тошди ва Орифнинг сўзларидан таъсирланиб йиғлаб юборди. Орифи биллоҳ зот сени кўзларингдан кўз ёшларини тўкилиши бу сени саодатман эканлигингни бошланишидур, агар сен саодаман киши бўлмаганингда нафсингни куйиб  мендан бу ҳақида сўрамас эдинг деди.

Ишанов Исмоил 

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
 билим юрти мударриси