ДИНИЙ МУТАССИБЛИК НИМА?
Мутаассиблик маълум бир қарашларга кўр-кўрона ва хиссиётларга берилиб эргашиш, уларга амал қилишда ҳаддан ошиш, бошқа ҳар қандай қарашларни тан олмаслик ҳисобланади.
Одатда мутаассиб шахс тор фикрли, билим савияси паст, кўркўрона эргашувчи, ашаддий, бошқа фикрларни эшитишга тоқатсиз, ўжар кишилар бўлади. Ислом динида мутаассиблик қораланади.
Диний мутаассиблик икки кўринишда намоён бўлади. Биринчиси, бошқа динларга нисбатан мутаассиблик.
Иккинчиси, ислом дини таълимотини тушунибтушунмай ҳаддидан ошиш. «Аллоҳ сизларга осонликни хоҳлайди, қийинликни истамайди» (Бақара сурасин, 185оят). Демак, ислом енгиллик дини бўлиб, инсонларга қийинчилик ва машаққатни раво кўрмайди.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом: «Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар. Хушхабар беринглар, нафратлантирманглар» деганлар. Аслида ушбу қоида диннинг машаққатлардан иборат эмаслиги, уни одамларга осон ва енгил етказиш кераклигини кўрсатади.
Яна бир ҳадисда: «Динда ҳаддан ошишдан эҳтиёт бўлинглар. Чунки, сизлардан олдин ўтганларни динда ҳаддан ошиш ҳалок қилгандир» дейилган. Демак, ҳар бир мусулмон диний масалаларда мутаассибликдан қаттиқ сақланиш керак. Чунки, мутаассиблик кишини охироқибат тўғри йўлдан оздиради.
Олимхон Исақов
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти ўқитувчиси