Имом Ибн Анбарийнинг ҳаёти ва ижоди
Тўлиқ исмлари
Ибн Анбарийнинг тўлиқ исмлари Муҳаммад ибн Абу Муҳаммад Қосим ибн Муҳаммад ибн Башшор Абу Муҳаммад Анбарийдир. Ҳижрий 272-йили тавуллуд топганлар.
Илм йўллари
Ёшликларидан оталарини сай ҳаркатлари билан Муҳаммад ибн Юнус Кадимий, Исмоил Қози, Аҳмад ибн Ҳайсам Баззоз, Абул Аббос Саълаб ва бир қанча уламолардан дарс олганлар.
Илмни аввало оталаридан оладилар, ҳамда икки мингдан зиёд китобларни сидқ, диёнат ва ўткир зеҳн ила мутолаа қилиб чиқадилар.
У кишидан ҳадис ривоят қилганлар: Абу Амр ибн Ҳиявайҳ, Аҳмад ибн Наср Шизоий, Абдулвоҳид ибн Абу Ҳошим, Абулҳасан Доруқутний, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Ахий ибн Маймид Диқоқ, Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Жарроҳ, Абу Муслим Муҳаммад ибн Аҳмад Котиб ва бошқалар.
Абу Алий Қолий айтдилар: Устозимиз Абу Бакр уч юз минг байт ёдлаганларини хабари ишончли кишилардан эшитдим.
Шунда мен: Бу 40 мужалладга тўғри келади, дедим.
Абу Алий Танухий айтдилар: Ибн Анбарийни ёддан имло қилдирганлари шу даражада кўпки, мен ана шу миқдорни асло дафтарга қараб ҳам имло қилдира олмайман.
Муҳаммад ибн Жаъфар Тамимий айтдилар: Бизни Ибн Анбарийдан кўра зеҳни кучлироқ ва илмда пеҳсқадамроқ кишини кўрмадик. Менга хабар беришларича у киши 13 сандиқ китобни ёд олган эканлар.
Айтилади: У кишини ёдлаган китобларига 120 та тафсирни санадлари билан ёдлаганлари ҳам киради.
Абу Бакр Хатиб айтдилар: Ибн Анбарий аҳли суннадан бўлиб, у киши ростгўй ва диёнаткор зот эдилар.
У зот Улумул Қуръон, Ғариб ва мушкал, вақф ва ибтидога доир асарлар тасниф қилганлар.
Яна бир киши: у зот Куфийлар ичида инсонларнинг энг билимдони ва фазилатлиси ҳамда тилни кўпроқ ҳифз қилувчироғидир, деганлар.
Олтинбаев Раҳматуллоҳ
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси