Яратилиш санаси 04.11.2022

ДУНЁВИЙ ИЛМ ХАМ ИЙМОНГА ЧОРЛАЙДИ

Ҳақиқатда эса хар бир замонда дунёвий илм ўз эгасини ҳудди изидан олиб  бормаган. Ҳақиқий олим тўғри илмий ишлар олиб боргани сайин ўзи чексиз  бир оламда яшаётганини билади. Бу оламда ажойиб тартибли интизом ҳукм  сураётганини, ҳеч бир нарса тартибсиз ёки беҳуда эмаслигини тўла тушинади. Буларни тўғри идрок этиш учун Аллоҳга ишонишга олиб келади.  

Олманиялик олим Динор охирги тўртинчи асрда яшаб, инсоният  маданиятига улкан ҳисса қўшган. Икки юз нафар олимларнинг фикрларини  ўрганиб чиқиб, қуйидаги натижалар тўплаган 250 кишидан 20 киши ҳеч бир аниқ эътиқодга эришмаган, 242 киши илмий ишлари оркали  Аллоҳни Кудратини борлигини англаб етган. Фақат 20 %  кишигина дин амалларига қизиқмаганликларини айтиб ўтган.  

Дунё миқиёсида 290 нафар ўтган олимлардан 92 % и дин  илмини ўрганиб чиққан. Шундан кўриниб туриб  (диндор) илимли  киши бўлиши ажабланарли ҳолат эмас, қолаверса илм билан дин бир-бирига зид ҳодиса эмас экан. Ўтган асрнинг машҳур олимларидан бири  Пастор шундай деб ёзади: “Иймон ҳеч қандай тараққиётга тўсқинлик  қилмайди, чунки ҳар бир тараққиёт Ҳудонинг яратган нарсаларидаги  ажойиботларни очиб беради. Агар мен бугун кечагидан кўра илмлироқ  бўлсам Аллоҳга бўлган ишончим ҳам кечагидан мустаҳкамроқ бўлади.”  Кимёгар олим Париждаги тиббиёт куллиясининг декани  Витос шундай дейди: “Агар мени иймоним бир оз бўлсада сустлашганини  сезиб қолсам , уни қувватлаш учун Фанлар академиясига шошиламан”  дейди.  

Лорд Каллифан шундай дейди: “Агар чуқурроқ ўйлаб кўрсак  илм албатта сени Аллоҳнинг борлигига ишонишинга мажбур қилади.”  Шу эътирофлардан кўриниб турибдики илм – фақат ҳақиқий илмгагина  улкан олимларнинг Ҳудога ишонишга сабаб бўлган. 

Чунки олимлар чуқур фикрга эга бўлганликлари учун,  борлиқдаги бошқалар билмаган сир асрорларни билиб оладилар. Бу эса  уларни Ҳудога ишонишларига сабаб бўлади. Демак, илм – фан борлиқни  ўргангандан сўнг Аллоҳнинг борлигига кўплаб далиллар келтирган.

Қуръон эса бу далилларни бир неча аср аввал башорат этган. Қуръон далиллари билан, илм далиллари бир жойдан чиқаётгани шундан ҳам кўриниб турибди.  

Насритдинов Ривожиддин

 “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим
 юрти маънавий-маърифий ишлари 
бўйича мудир ўринбосари