Яратилиш санаси 19.11.2022

Бирор нарса Аллохни ожиз колдира олмас

Имом Абу Жаъфар Таҳовий (рахимаҳуллох) ўзларининг “Ал-ақийдатут-Таҳовия” китобларида:

 و لا شيء يعجزه

Бирор нарса Аллохни ожиз колдира олмас.

Шарҳ: Аллоҳ таоло айтади:

  "إن الله على كل شيء قدير" ( البقرة)

Оят маъносини Саъдий рахимаҳуллох бундай тафсир киладилар: “Шубхасиз Аллоҳ таоло барча нарсаларга қодир Зотдир. Бирор нарса Уни ожиз қолдирмайди. Унинг қудрати жумласида шу нарса борки, қачон бир нарсани қилмокчи бўлса, бирор тўсиқ ва қаршиликларсиз уни амалга оширади. Бу каби оятлар адашган қадария тоифасининг даъвосини ботилга чиқаради. Уларнинг фикрича, бандаларнинг феъллари Аллоҳ таолонинг қудрати остига доҳил бўлмас эмиш. Бу даъво рад этилади. Аллоҳ таоло ҳамма-ҳамма нарсаларни, мавжудотларнинг феълу ҳаракатларини ҳам яратгувчи бўлган Зотдир.

Аллоҳ Субҳонаҳу ва таоло барча нарсага қодир Зотдир, ожиз эмас. Ожиз хеч қачон илоҳ бўла олмайди. Бундай камчиликлардан Аллоҳ Субҳонаҳу ва таоло олийдир.

Абдураҳмонов Муҳаммаджон

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси