Яратилиш санаси 22.11.2022

Кабира гуноҳ...

Абу Ҳафс Нажмиддин Умар ан-Насафий раҳматуллоҳи алайҳи “ал-Ақоид ан-насафия” асарида:

“Кабира (гуноҳ) мўмин бандани имондан чиқармайди ва уни куфрга киритмайди” дейдилар.

Гуноҳлар икки турга бўлинади. Кабира ва сагира – катта ва кичик гуноҳлар. Катта гуноҳларнинг сони чекланган. Одам ўлдириш, зино қилиш, сеҳр-жоду ишлатиш, ота-онага оқ бўлиш, судхўрлик қилиш кабилар катта гуноҳлардир.

Улар тўққизтадан то уч юзгача саналган. 

Хавориж тоифаси катта гуноҳ қилган кимсани кофир бўлади, дейдилар. 

Мўтазила фирқаси икки манзил орасидаги манзилда бўлади, дейдилар.

Бу қоида уларга раддия сифатида айтилган.

 

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти ўқитувчиси Абдураҳмонов Муҳаммаджон