Овозни баланд қилмаслик!
Аллоҳ Таоло қуръонда марҳамат қилиб айтади ,,Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ ва унинг росулидан олдин шошманглар. Ва Аллоҳга тақво қилинглар. Албатта Аллоҳ эшитувчи ва билувчи зотдир. Эй иймон келтирганлар! Овозингизни пайғамбар овозидан кўтарманг ва унга бир-бирингиз ила сўзлашгандек дағал сўз айтманг, ўзингиз сезмаган, ҳолда амалларингиз ҳабата бўлиб қолмасин.
Аллоҳ таоло мўминлар овозларини набийсини хузурида кўтармаслигини агар шундай қилсалар амаллари ҳабата бўлиб кетишлигини баён қилди. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва сахобалар дунёдан ўтиб кетишди лекин, Аллоҳнинг каломи хозиргача тиловат қилинмоқда.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом айтадилар ,, Уламолар анбиёларнинг меросхўрларидир.ʼ Бу оят ва ҳадисдан маълум бўладики устозларни хузурида устоздан олдин сўзлаш ва уларнинг овозларидан овозни баланд қилиш инсонни ўз амалларин ҳабата бўлишига сабаб бўлади.
Элликбоев Ҳусанжон
Ҳидоя ўрта махсус ислом билим юрти талабаси