“Исломда Ватан тушунчаси” китобини ўқиб..
Одатда китобларни ўқиб тугатиш учун бир неча кунлар кетади. Баъзан ўн ёки йигирма варақ ўқийман. Яқинда ЎМИ раиси, муфтий ҳазратлари Нуриддин домла Холиқназаровнинг “Исломда ватан тушунчаси” китобини мутола қилиб, китобга шунғиб кетганимдан қандай хотималаб қўйганлигимини ҳам билмай қолибман.. Китобни мавзуси мени диққатимни тортди. Одатда шу мавзулар ҳақида тадбирларда суҳбат қилиб бериш лозим бўлганда саноқли маълумотлар билан кифояланардим. Бу китоб орқали билимларимини тўлдирдим.
Китобни мутолаъ қилиш жараёнида Муаллиф томонидан Ватанга муҳаббат қилишда Пайғамабрлар, Саҳобалар, Фақиҳлар, Авлиёлар, Ислом уламолари, Замандош уламолар, дунё олимлари, хукамоларни сўзларидан ва ҳаётларидан асосли ҳужжатларни келтирилган ва яна ватанни ардоқлаш ва ободу фаровон қилиш, уни ҳимояси олий фазилат эканлиги, ватанга хиёнат оғир жиноятлиги борасидаги фикру мулоҳазаларини оят, ҳадис ва ҳаётий ҳикояларга боғлаб таъсирчан усулда очиб беришга эришилган. Ҳар бир мавзуни ўқир экансиз бу сўзлар амалий тажрибада қўллангани ва ишончли манбаларга суянилгани кўрасиз.
“Исломда Ватан тушунчаси” китоби халқимиз, айниқса, ёшларимизнинг диний-маърифий билимини ошириш, маънавиятини юксалтириш, она Ватанимизга меҳр-муҳаббати янада зиёда бўлишида муҳим манба бўлиб хизмат қилишини тилаб қоламан ва китоб муаллифи Муфтий ҳазратларини дин йўлида олиб бориётган ишларида сиҳат саломатлик ва ижодларида улкан омадлар тилайман. Ушбу китобни барча имомлармизни стол устида туриб, дойим мурожат қиладиган китоби бўлишини сўраб қоламан.
Обидхон Икрамов
Билим юрти ўқитувчиси