Беҳаёликнинг жирканч оқибатлари
Ҳар замонда бузуқликни, фаҳшни беҳаёликни ҳар хил номлар, ялтироқ шиорлар билан хаспўшлашга, оқлашга интиладиган, тарғиб қиладиган ахлоқсиз тоифалар чиқиб турган. Аммо уларнинг қилғилиғи инсоният бошига фақат кулфат келтирган, жамиятни боши берк кўчага олиб кирган. Бугун эса интернет тармоғи орқали бу иллат турли-туман шакллларда тарғиб этилмоқда. Бу жуда ташвишли ҳолдир. Бузуқлик аслида инсон зоти учун ор-номус топталиши, азоб-уқубатдир. Шунинг учун Ислом дийний таълимотларида зино қаттиқ қораланган ва унинг ёмон оқибатлари очиқ айтилган.
Қуръони карим оятларида зино ва фаҳш ишлардан қайтарилса, доим “Зинога яқинлашманг” , “фаҳшга яқинлашманг”, дейилган. Бундан зинонинг нақадар хавфли гуноҳ эканини тушуниш мумкин. Зино тарқалган юртда турли касалликлар учрайди, мисли кўрилмаган бало-офатлар юз беради. Энг дахшатлиси, зино кишини Аллоҳ таолонинг ғазабига, охиратда энг оғир жазоларга гирифдор қилади. Зино кишининг оиладаги, жамиятдаги обрў-етиборини ҳам ер билан яксон этади.
Ҳикоя қилинишича, бир заргар кечқурун уйига келса, хотини шикоят қилибди : “Бугун хизматкор ғалати иш қилди. Сув олиб келишни буюрган эдим, челакни ёнимга қўйиб билагимдан ушлади-да, қайтиб кетди. Уни бир тергаб қўймасангиз...”. Шунда заргар : “Бу сенинг айбинг эмас, менинг айбим. Бугун бир аёл билагузугини тузатиб беришимни сўраб келди. Қарасам, соҳибжамол экан. Нафсим ғолиб келиб, билагидан ушлаб олдим. Кейин дарҳол ўзимга келиб, қўлимни тортдим. Аллоҳга тавба қилдим ...”.
Бу шунчаки ўтмишдан ҳикоя эмас. Бугун ҳам шундай ҳолатлар учрамайдими ? Бундай ишларга йўл қўймаслигимиз ва тегишли хулоса чиқаришимиз керак. Бир онлик лаззатни деб ор-номусни поймол қилмаслик зарур.Бузуқликнинг олдини олиш йўллари дийнимизда батафсил баён этилган. Бунинг учун ҳар бир оилада одоб-ахлоқ тарбиясини яхши йўлга қўйиш, фарзандларни бузуқликка тортадиган интернет зарарларида муҳофаза этиш керак.
Афсуски, айрим шахслар одамлар кўз ўнгида қилш уят бўлган ишларни “ўргимчак тўри” да бемалол қилшяпти. Бунинг устига, улар сайтда номини ҳам ўзгартириб гўё ҳеч ким танимайдиган бўлиб олади. Демак, унинг дийнимиз талабларига амал қилиши хўжакўрсинга, аниқроғи, ёлғончиликга асосланган. Одамлар кўрмаса ҳам, Аллоҳ таоло кўриб турганини эсдан чиқармаслик лозим. Аллоҳ таоло шундай дейди : “ (Аллоҳ) кўзларнинг хиёнатини (қараш ман этилган нарсага ўғринча кўз ташлашини) ҳам, диллар яширадиган нарсаларни (ёмон ниятларни) ҳам билур “ (Ғофур, 19-оят)
Аллоҳ таоло билмайдиган ҳеч нарса йўқ. У Зот ҳамма нарсадан хабардор. Хатто кимнингдир бировга айтилмасдан, ўғринча кўз қирини ташлаганини ҳам кўради, билади. У Зот ҳеч кимга билдирмасдан, дилга тугуб қўйилган нарсаларни ҳам жуда яхши билади. Инсоннинг диний этиқоди унинг одобли бўлиб камол топишида ҳам муҳим ўрин тутади. Одоб, биринчи навбатда, оила муҳитида, қолаверса, таълим-тарбия, ижтимоий фойдали меҳнат, амалий тажрийба жараёнида шаклланади. Одоб – инсонни маънавий камолотга етказувчи жараён, болаликдан шаклланади. Ёши улғайган сари инсоннинг одоб даражаси кенгайиб боради. Одоб киши фаолиятини, маънавий етуклик, маънавиятини белгилайдиган мезон. Одоб “тарбияли” деган маънони ҳам англатади. У таълим-тарбия маҳсули ақл суянчиғи, барча фазилатлар ибтидоси ҳисобланад. Болаларингизга одоб беринглар ва одобларини чиройли қилинглар.
Халқимизда “ Одоб бозорда сотилмас “, “ Одоб ақллли киши учун улуғлик ва фазилатдир “ , “Одоби йўқнинг ақли йўқ ”, “Одоблига иймон ҳамроҳ” каби нақлларнинг тарқалиши бежиз эмас. Шундай экан, ақл ва одоб бир-бирига боғлиқ муштарак тушунчлардир. Инсонда ҳар иккови мавжуд бўлсагина, у камол топади.
Одобли бўлиш, эл ўртасида одоб сақлаш, насиҳатларига амал қилиш, инсоф, иймонли бўлишнинг асосий омилидир. Одоб илм эгаллаш адабий-маърифий, ахлоқий асарларни мутолаа қилиш асосида шаклланади. Одобли киши яхши амалларни одат қилади, қўни-қўшни, дўст-биродарлар ота-оналар ҳурматини жойига қўяди. Демак, тилини одоб билан қуроллантирган, қўлини тўғриликка одатлантирган кишигина камолатга етади. Иймони мустаҳкам этиқоди соғлом инсон Аллоҳ таоло яратган барча нарсаларни кўриб, эштиб турганига чин қалбдан ишонади. “Халқ кўрмаса ҳам Холиқ кўриб турибди”, деган этиқоди уни гуноҳ ишлар қилишдан, бузуқликлардан тўсиб туради.
Абдулносир Бобамирзаев
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти ўқитувчиси