Яратилиш санаси 20.12.2022

ЖИХОД ТУШУНЧАСИНИ СОХТАЛАШТИРАЁТГАНЛАРДАН ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!

Ислом тарихини чуқур ўрганган мутахассис олимлар, тарихда берган ҳар қандай жиҳод, фақатгина, мудофаа мақсадида олиб илганини таъкидлайдилар.

Хусусан, Муҳаммад Саид Рамазон Бутий бундай дейдилар: «Мусулмонлар томонидан олиб борилган иходлар, ёв бостириб келганда ҳимоя мақсадида ёки душман тарафдан ҳужум хавфи пайдо бўлганда унга қарши бориш учунгина юз берганини кўриш мумкин». 

Бугунги кунда ғаразли мақсадларни кўзлаб, олиб борилаётган урушларнинг «жиҳод» деб аталаётгани мутлақо асоссиздир. Чунки «Жиҳод»нинг ҳам бошқа фарз амаллари каби ўзининг вақти, шароити, тартиб-қоидалари мавжуд.

Бу борада Шайх Абдулазиз Мансур бундай дейди: «Агар «жиҳод» ислом давлатини қуриш учун ёки инсонларни динга киришга мажбурлаш учун жорий этилганида эди, Расулуллоҳ (алайҳиссалом)нинг ўзлари бу борада намуна кўрсатган бўлур эдилар. Яъни, у зот биринчи бўлиб Маккадаги мушрикларнинг катталари билан урушган, ислом давлатини барпо этиш учун жиҳод эълон қилган бўлардилар. Бироқ Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) бундай йўл тутмадилар. Аксинча, мусулмон жамияти юзага келгач, унинг ҳимояси учунгина жиҳодга чиққанлар».

 ОЛИМХОН ИСАҚОВ 

Билим юрти мударриси