ИЛМ ВА ДИННИНГ ОФАТЛАРИ
"Илмнинг офати унутмоқлик, исроф ва зиёни эса муносиб ва аҳли бўлмаган кимсага тушунтирилишидир” (Доримий, "Муқаддима").
Илмни унутиш офатидан сақлашнинг би- ринчи йўли - ёзиб кайд этмоқликдир. Аввалги дин олимларимиз бугун мавжуд бўлган маълумотларни китобларга ёзмаганларида эди ҳозир бизлар динимизнинг нозик тафсилотларини қаердан ўрганган бўлардик. Демак, биз ўқишёзишни, албатта, ўрганишимиз керак. Бир мусулмоннинг Қуръони каримни ўқий олмаслиги катта камчиликдир. Кутубхоналаримиз минглаб файзли, гўзал асарлар билан тўлиб, тошиб ётибди. У асарларнинг тилини ўрганиб, ўқишимиз бирламчи вазифамиз бўлиши керак. Юкоридаги ҳадиси шарифнинг охирги жум- ласи жудаям диққатга сазовордир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муносиб бўлмаган одамга илм ўргатишни маъкулламаганлар. Илмга кимлар муносиб эмас,
Илмни ўрганиб, ўз манфаати учун фойдаланадиганлар, дин илми орқали дунёвий бойликка эришмоқчи бўлганлар, мусулмонларга зарар бермокчи бўлган ёки акли ожизлардир. Демак, олиму уламолар талабаларига ахамият беришлари, ёмон ниятли ёки калтафаҳм аҳмоқларга бехуда мехнат сарфламасликлари керак.
Аллох таоло бизларни илмга муносиб бандаларидан килсин. Илмимизни эзгу йўлларда кўлланишимизни насиб қилсин. Омин!
"Диннинг офатига куйидаги уч сифатга эга бўлган кишилар сабабчидир: фиску фужур қилувчи дин уламоси, золим бошқарувчи, илми етарсиз жоҳил мужтаҳидлардир” (Суютий, "ал Жомиус сагир").
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қи- линган мазкур ҳадиси шариф, диннинг бир ўлкада кучсизланиши, инсонларнинг динга боғлиқликлари камайиб кетиши ва Аллоҳ розилигидан узоклашишларининг сабабларини ғоят кенг бир шаклда изоҳламокда. Диндаги бузилишнинг бош сабабчиси такводан узок, фожир, гуноҳга ботган танбал уламодир. Маълумки, илм бир Ҳужжат, восита, мукаммаликка олиб борадиган йўлдир. Лекин илмнинг ўзи етарли эмас, илм билан биргаликда ихлос, амал ва тақво ҳам лозимдир. Акс ҳолда инсон илми билан мағрурланиб, ужубга гирифтор бўлади. Илмини ёмон йўлларга сарфлаб, кўплаб моддий ва маънавий фалокатларга сабаб бўлади.
Рахбарлар золим бўлса обид, зоҳид ва солих Мўминларга зулм қилиб, халқни фиск ва маъсият йўлига бошлайди.
Жоҳил мужтаҳид эса қош қўяман деб, кўз чикарган кимсага ўхшайди. Қуръон ва ҳадисдан Янглиш ва тескари ҳукм чиқариб ўзини, унга кулок солганларни ҳалокатга йўлиқтиради. Аллоҳ бу каби офатларнинг барчасидан динимизни ҳимоя килсин.
Ортиқов Абубакр
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти талабаси