Яратилиш санаси 29.12.2022

Оила тинчлиги

Она билан аёл ўртасида шаръий мувозанатни сақлай олиш йигит кишининг маҳоратига боғлиқ.

Воқеълик жиддийлашиб она ва аёл икковидан бирини танлаш #мажбуриятида қолинса, вазият сўнгги нуқтага келса қандай йўл тутиш лозим?

Аввало шуни эслатиб ўтаманки, аёллар бизларнинг бош тожимиздирлар. Уларни эъзозлаймиз, эҳтиром қиламиз.

Бироқ, шуни ҳам эсдан чиқармаслик лозимки, жаннат она ила қозонилади, аёл билан эмас. 

Йигит аёли учун ҳаттоки, «Уфф» дейишдан ман қилинган онасини ташлаб кетиши - жуда катта мағлубиятдир. 

Демак, иш шу даражада эканми, энг аввало йигит ўз онаси ва аёли ўртасидаги нозик чизиқни англай олиши ва уни узилиб кетмаслиги учун зарур чораларни кўриши лозим. 

Аёл киши эса турмуш ўртоғининг жаннати унинг онаси эканини ҳис қилиши ва бу борада турмуш ўртоғини аросатда қолдирмаслик учун бор жидду жаҳди ила ёрдам бериши зарур. 

Меҳрибон, мушфиқ она эса бахтли ҳаёт кечираётган фарзандларини кечира олиши, уларни дунёвий камчиликлари учун қаттиқ сиқувга қўймаслиги, иложи борича шаръий далилларга суяниб иш кўриши унинг меҳрибонлигини бош намунасидир. 

Ушбу мавзуда ҳар ким ҳар қанча гапириши мумкин, айниқса, муслима аёлларимиз

Юртимиздаги барча оилаларга исломий, бахтли, фаровон, ўзаро муҳаббат ва завқ-шавққа тўла ҳаёт тилайман.

Маҳмудов Калимуллоҳ

Билим юрти ўқитувчиси