Дуо ижобати...
Иброҳим ибн Адҳам Басра бозорларидан бирининг ёнидан ўтди. Ва инсонлар у кишига:
“Эй Абу Исъҳоқ! Албатта Аллоҳ таоло айтадики:
[…ادعُونِيٓ اسْتَجِبْ لَكم…]
менга дуо қилинглар, ижобат қиламан деди. (Ғофир сураси 60-оят)
Биз дуо қиляпмиз, лекин у ижобат қилмаяптику!?“ дейишди.
Шунда Иброҳим ибн Адҳам: “Чунки сизлар 10та нарса билан машғулсиз бўлиб қолгансиз:
1-Аллоҳни танийсизлар, (лекин) ҳаққини адо қилмайсизлар!
2-Қуръон ўқийсизлар, (лекин) унга амал қилмайсизлар!
3-Росулаллоҳ(с.а.в)ни яхши кўришингизни даъво қиласизлар, (лекин) суннатларига амал қилмайсизлар!
4-Шайтон сизларга душман эканини айтасизлар, (лекин) уни дўст тутасизлар!
5-Жаннатни яхши кўришингизни айтасизлар, (лекин) унга (муносиб бўлишлик учун) амал қилмайсизлар!
6-Жаҳаннамдан қўрқишингизни айтасизлар, (лекин) ундан сақланишга урунмайсизлар!
7-Ўлим ҳақ эканини айтасизлар, (лекин) унга тайёргарлик кўрмайсизлар!
8-Инсонларни айблари билан машғул бўласизлар, (лекин) ўзларингизни айбларингизни қолдирасизлар!
9-Аллоҳнинг неъматлари билан тўлиб-тошасизлар, (лекин) уни шукрини адо этмайсизлар!
10-Ўликларни кўмасизлар, (лекин) уларга эътибор қилмайсизлар!“ дедилар.
Муҳамма Абдуллоҳ Бобамирзаев
Ҳидоя ўрта махсус ислом билим юрти талабаси