Ватан ҳимояси шарафли бурчдир
Яратганга шукроналар бўлсинки, Юртимиз тинч, ҳаётимиз осойишта, кунларимиз ёруғ, тунларимиз осуда. Узоқ сафарларга кетиб, бир неча кун мусофир бўлсак ҳам, ҳар куни эрталаб кетиб, кечқурун ишдан қайтсак ҳам, уйдагилардан кўнглимиз хотиржам. Болаларимиз боғчага, мактабга ўзлари бориб, ўзлари келишяпти, улардан ҳам кўнглимиз тўқ. Шу ўринда, тинчлик нақадар улуғ неъмат эканини англаб етасан киши. Ҳақиқатан ҳам, тинчлик бебаҳо неъмат. Уни сақламоқ, авайламоқ, керак бўлса бу йўлда жон фидо қилиш шу заминда яшаётган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчидир. Таъкидлаш жоизки, осуда ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз, азиз болажонларимизнинг қувноқ кулгиси, ота-оналаримизнинг фаровон умр кечириши юртимиздаги барқарорлик – тинчлик туфайлидир.
Тинчликнинг қадрига етиб яшаш керак. Шу азиз Ватан барчамизники экан, уни авайлаб-асраш ҳам барчамизнинг чин фарзандлик бурчимиздир. Дарҳақиқат, тинчлигимиз, осойишталигимиз, баракали меҳнат қилишимиз, фарзандларимиз ўсиб-улғайишлари, комил инсон бўлиб етишишларида, шубҳасиз Ватан ҳимоячиларининг ўрни, шижоати ва жанговар руҳи беқиёсдир. Юрагида Ватан ва халқ севгиси мустаҳкам жой олган, шижоатли ўғлонлар юрт сарҳадларини сергаклик билан қўриқламоқдалар. Уларнинг бу бедорликлари нақадар савобли иш экани ҳақида Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар (алайҳиссалом); “Икки кўз эгасини дўзах оташи куйдирмас: бири бу – Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган, иккинчиси – Аллоҳ йўлида пойлоқчилик қилиб ухламаган кишини”, – деб марҳамат қилганлар (Термизий ривояти).
Шунингдек, Ватан химоясида фақат харбий кишилар эмас, балки шу заминда яшаётган барча фукаролар- укитувчи ёки шифокор буладими, тадбиркор ёхуд хизматчи буладими, қаерда бўлмасин уз ватанини химоя килиш керак. Химоя килиш деганда факат қурол билан эмас, керак бўлса сўз билан, Ғанимларга раддия бериш билан ватанга тош отувчилар ва иғвогарларга қарши кураш йуллари билан инсон уз юртини, миллатини,халқини химоя қилиши зарур! Бу хам иймоний бурчга киради.
Аммо, ватан химоячиси бўлиш янада шарафли бурчдир. Киндик қони тўкилган Ватанни, шу мустакил юртни кўз корачиғидай асраб-авайлаш инсон учун гўё ўз оиласини, шаънини, ор-номусини, имон-этиқодини химоя килиш кабидир. Бу йўлда фидоий булган киши юксак мақомга етиши улкан ажрлар сохиби бўлиши хакида башоратлар мавжуд. Хазрати пайгамбаримиз Мухаммад (с.а.в.) мархамат килиб айтганлар:“ Молини, жонини, динини ва ахлу аёлини химоя қилиш йулида халок бўлган киши шахидлик мақомини топур”
Бошка бир хадисда эса бундай деб мархамат қилинган: “Кимки Аллох таоло йўлида бир ёки бир кеча чегара пойласа, унга бир ой кундузи рўза тутиб, кечаси ибодат қилгани савоби ёзилади. Кимки сархатни қуриқлаб турганда халок бўлса, унга хам худди шундай ажру савоб мукофоти булади ва шахидлик мақоми берилиб, барча фитналардан омонда булади”.
“ Таълимул мутааллим” асарида баён килинишича, қанчадан-қанча амаллар борки, кўринишдан оддий ишга ўхшагани билан чиройли ва яхши ният ила савоби улуғ амалга айланади. Худди шу каби аскарий, харбий хизмат хам ана шундай савобли, зарур, мухум амаллар қаторига киради. Зеро, Хазрати Сарвари олам (а.с.) айтганидек: “Инсонларнинг яхшиси-инсонларга манфаатлисидир”.
Буюк аждодларимиз юрт ҳимояси йўлида шаъни, ору номусини, иймонини ўртага қўйиб, ёвга қарши курашган. Уларнинг сўзи, аҳду паймонлари ва қасамёдлари қиличданда ўткир, кескир бўлган. Замонлар, маконлар ўзгарса-да, Ватанга муҳаббат, имонга садоқат моҳияти асло ўзгармайди.
Кечагина ўйнаб-чопиб юрган кичкинтойлар кўз очиб-юмгунча ҳарбий хизмат ёшига етадилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад (а.с.) таълим берганларидек, фарзандларимизга болалигиданоқ чавандозлик, мерганлик, сувда сузиш каби машқларни пухта ўргатиб, Она-Ватанга, эл-юртга садоқат руҳида буюк аждодларимиз каби имон-эътиқодли қилиб тарбиялаш барчамизнинг энг муҳим вазифамиздир.
Ҳаётимизга беқиёс маъно ва мазмун олиб кирган тинчлик дея аталмиш бу бебаҳо илоҳий неъматларнинг қадрига етиш, уларга шукур қилиш, уни асраб-авайлаш барчамизнинг бурч ва вазифамиздир.
Аллоҳ таоло мустақил Юртимиз сарҳадларини сергаклик билан қўриқлаётган Ватан ҳимоячиларини ўз паноҳида асраб, азиз диёримиз осмонини мусаффо, Ватанимиз тинчлигини барқарор ва ҳалқимиз ҳаётини бундан ҳам фаровон айласин.
Ривожиддин Насритдинов