Яратилиш санаси 16.01.2023

ЎҚИТИШДА МЕДАЛИОН УСЛУБИ ТАДБИҒИ

Аннотация

Ушбу мақолада  ахборот ҳимояси масалаларини ўқитишда ўқитиш мазмунидан келиб чиққан ҳолда талабаларнинг таянч тушунчаларга оид билимларини бойитиш муҳимдир. Таянч тушунчаларни ўзлаштириш, талабалар томонидан ахборот ҳимояси масалаларининг тўғри талқин этилиши уларда малака ва кўникмалар шакллантирилишининг асосий шарти ҳисобланади.

В статье очень подробно структурно исследуется определенная тема  обучении вопросам информационной защитой, исходя из содержания обучения, важно обогащать знания студентов о ключевых словах и понятиях. Приобретение знаний по ключевым словам и понятиям является необходимым условием для правильного понимания студентами проблем информационной защитой и формирования навыков и умений.

In the article, a specific topic is studied structurally in detail on the topic of teaching information security issues, based on the content of the training, it is important to enrich students' knowledge of keywords and concepts. The acquisition of knowledge by keywords and concepts is a prerequisite for students to correctly understand the problems of information protection and the formation of skills.

Маълумки, ўзгаришлар даврида таълим тизими ижтимоий жараёнлардан келиб чиққан ҳолда шиддат билан ривожланишни тақозо этади. Таълим орқали жамиятда келажакдаги вазифаларни бажаришга қодир бўлган янги авлод шакллантирилади.

Шуни инобатга олган ҳолда олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ёш авлоднинг ҳар томонлама пухта билим олиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган бундай ислоҳотлар натижасида улкан иқтисодий ўсиш кўрсаткичларига эришилмоқда. Бу ҳолат малакали кадрлар ва етук мутахассисларга бўлган талабнинг янада ошиб боришига туртки бўлмоқда.

Бундай талабнинг қондирилиши ўз навбатида ёшлар ўртасида ахборот ҳимояси фани ва дарсларига қизиқиш хусусиятини ошириш ва новатор ўқитувчиларнинг ҳар томонлама инновацион таълимга эътиборини кучайтиришнинг замонавий ўқитиш усуллари орқали амалга ошириш эҳтиёжини вужудга келтирмоқда.

Олий таълим тизимида ахборот ҳимосини ўқитиш масалаларига оид дастлабки илмий нашрлар таҳлили шуни кўрсатдики, уларда, асосан, ахборот ҳимояси йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлашга алоҳида эътибор берилган.

Ўзбекистон Республикасида ахборот ҳимосини таъминлашга оид қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, ахборотлаштириш соҳасидаги қоидабузарликлар учун маъмурий-ҳуқуқий ва жиноий жавобгарликлар, ривожланган давлатларда ахборот ҳимояси соҳасида қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, ахборот хавфсизлигига оид стандартлар таҳлил қилинди.  ахборот тизимларида ахборот ҳимоясини таъминлашнинг маъмурий, амалий ва дастурий-техник чораларини қўллаш, корхонанинг ахборот ҳимояси сиёсатини ишлаб чиқиш ва уни қўллаб-қувватлаш, дискларнинг ҳимояси, ахборотларнинг жисмоний ҳимояси масалалари ўрганилиши лозим. 

Фикримиз исботи сифатида бир мавзуни ўқитиш учуш ўзим жорий қилган махсус медальон  усулини таклиф этмоқдаман. Дастлаб қисқача мавзуни ёритамиз. 

  Очиқ калитли криптографик тизимлар фойдаланувчига ҳимояланмаган канал орқали хавфсиз маълумот узатиш имконини беради. Бундай криптосистемалар асимметрик, яъни ундаги жўнатувчи ва қабул қилувчи ҳар хил калитга эга бўлиши лозим.

Шифрлаш ва дешифрлаш алгоритмида ишлатилаётган ҳар хил калитларнинг бири орқали иккинчисини ҳосил қилиш имкони йўқ. Битта калит шифрлаш учун, иккинчиси дешифрлаш учун ишлатилади. Очиқ калитли системалардаги асосий принцип бир томонлама ёки такрорланмайдиган функциялар ҳамда махфий йўлли бир томонлама функцияларга асосланади.

Талабаларни янги мавзуни ўрганишларини рағбатлантириш учун дастлаб Цезарь даври ҳамда у томонидан кашф қилинган медальон ҳақида кичик кириш билан бошлаш мақсадга мувофиқ. 

Бир алфавитли шифрга мисол сифатида Цезарь шифрини кўрсатиш мумкин. Бунда дастлабки очиқ матннинг ҳар бир ҳарфи саноқ бўйича лотин алфавитининг учинчи ҳарфи билан (циклик силжишни ҳисобга олиб) алмашади. Бундай шифрни очиш мумкин бўлган калитни танлаш йўли билан амалга оширилади. Калит сифатида маъноли матн ҳосил бўлгунича хабардаги ҳарфларни силжитиш катталиги фойдаланилади.

Оддий моноалфавит ўрнига қўйишда А алфавитга тааллуқли mi матннинг ҳар бир белгиси шифрматннинг В алфавитига тааллуқли тегишли мос hi­ белги алмаштирилади. А ва В алфавитлар орасидаги мувофиқлик кодли жадваллар ёки ифодалар ёрдамида берилади. Масалан, умумлашган “Цезарь шифри”дан фойдаланишда А ва В алфавитлар орасидаги алоқани ўрнатилади. Дастлаб  алфавитдаги белгилар сони ва  доимий силжитиш катталиги аниқлаб олинади..

Алфавитларнинг ҳар бир белгисига тегишли сон қўйилади. Шифрматнга ўтиш h доимий сонни қўшиш натижасида амалга оширилади. Бу усулда алфавитни h позициядаги қўзғалмас сонга силжитишга шифрлаш эквивалент бўлиб ҳисобланади. Агар h=1 бўлса, масалан, кирилл алфавити учун А ҳарфи Б га, Б ҳарфи В га, Я ҳарфи А га ва ҳоказо алмаштирилади. 

Бир алфавитли шифрга мисол.

Мисол сифатида юқорида кўриб ўтилган “МАЖЛИС ЭРТАГА ЎТКАЗИЛАДИ” информацион хабарини шифрлаймиз.

Шифрлашдан сўнг қуйидаги кўринишга эга янги хабарни оламиз:

НБСЗМ ЮСУБДА ҚУЛБИЙМБЕЙ

Бундай шифрнинг ишончлилигини ошириш учун аралаш алфавитдан фойдаланиш мумкин. Дастлабки маълумот бундай алфавит қўлланилгандан сўнг қуйидаги кўринишни олади:

ЖЙШЭЛ ТРАЙКҚ БАЪЙЎЗЭЙЕЗ

Бироқ, алфавитдаги ҳарфларнинг эҳтимолли ўрин алмаштиришлар сони 35! бўлишига қарамасдан, моноалфавит ўрин алмаштириш шифрлари юқори мустаҳкамликка эга эмас ҳамда ҳисоблаш  техникаси ёрдамида улар тез очилиши мумкин.

Бир алфавитли шифрларни ўқитишда Юлий Цезарнинг Римдаги тарихий музейида сақланаётган ўзим расмга олган машҳур медальонини расмидан фойдаланишни афзал билдим. Буни мавзуни ёритишни осонлаштирувчи медальон услуби деб аташга қарор килдим. 

Медальонни кўрган талабага ишлаш принципини тушунтириш анча осон кечади. Бу расмни катта форматда қоғозга чиқариб тайёрлаш мумкин. Ундан-да самаралироқ усули шуки,  2 та катта картон қоғозга циркуль орқали тенг бўлакларга бўлиб, лотин алифбосининг бош ҳарфларини ёзиб чиқилади. Уларнинг ўлчамлари расмдаги каби бири каттароқ, иккинчиси эса кичик ўлчамда бўлади. Ўртасига ҳар иккала ҳарфли картонлар бемалол айланиш учун ўзакча ёки дастак ўрнатилади.  Дастакдан ушлаб туриб, ички кичик алфавит ҳалқасини юқорига мос равишда айлантириш мумкин.  

Caesar Cipher

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Медальон усули ишлатилиши қуйидагича

амалга оширилади:

Дастлаб махфийлаштириш учун матн тайёрланади. Масалан, яшаш ҳудуди манзили номи ёки таҳсил олган академик лицей, коллежи кабилар. 

Гуруҳдаги ҳар бир талабани вариантлар асосида ўзининг криптографик махфийлаштирилган шифр-матнини тайёрлашни сўралади. 

Масалан, рўйхатда 1 рақамда турган талаба медальонни кичик ҳалқасини битта ҳарфга ўнг томонга суради. Яъни А ҳарфи ўрнига В бўлиб алмашади.

         Очиқ матн янги кўринишни олади. Ёки тасвирда кўрсатилгани каби 13 вариантдаги талаба А ўрнига N, В ўрнига O, D ўрнига Q ҳарфларига алмаштириб, махфийлаштирилган матнни тайёрлайди. 

Хат ёки нома ёзувчи медальон шаклини керакли сонга бургандан сўнг, асосан ҳалқага қараб туриб, ҳарфларни алмаштириб ёзиши мумкин бўлади.

Криптографик шифрланган матнни ўқувчи ҳам ўз пайтида ҳалқани керакли сонга айлантириб, аслиятдаги ҳарфларга алмаштириб матнни ўқий олади. 

Медальон Юлий Цезарь даврида қоғозларга битилган пайтида уни букланишлар сонига қараб туриб, неча хонага ҳарфларни сурилганлигини билиб олиш мумкин бўлган.  

Император Юлий Цезарнинг ишончли вакиллари ўрин алмаштириш сирини билишган. Яширилган матнни аслиятга ўгириб ўқий олишган. 

Талабалар якка тартибда ишлашни  тугагандан сўнг гурухларда мухокама килинади. Бир алфавитли шифрларни турлари бўйича ҳар бир талаба ва ҳар бир микро гуруҳ мукаммал маълумотга эга бўла олади. Бу усул унча кўп вақт талаб этмайди, самараси юқорилиги билан ажралиб туради.  

         Ушбу мақоладан хулоса шуки, бир алфавитли шифрларга доир ўқув материалининг турлича эканлиги, билимларнинг ўзлаштирилишини талабаларнинг индивидуал хусусиятларига боғлиқлигини ва бошқа омиллар таълим жараёнига ва уни ташкил этиш масалаларига жиддий муносабатда бўлишини ва масъулият билан ёндошувни талаб этади. Агар ахборот ҳимояси дарслари жараёнини ташкил этишда нафақат замонавий ахборот технологиялари балки ўқитувчи новаторлик ғояларини тадбиқ этиб, дарсни барча ташкил этувчиларига мужассам қила олса, талабалар мавзуни тўла ўзлаштирадилар. Бу усул ўз самарасини беради. Талабаларнинг ахборот ҳимояси фанига бўлган қизиқишлари ортиб, мустақил фикрлаш ва изланишга бўлган интилишлари кучаяди.

Фойдаланилган адабиётлар

  1. Learning Resources and Professional Development at Namangan Engineering Pedagogical Institute A Anvarov, I Tojaxmedova, P Botirova - YoungScientistUSA, 2015
  2.  Development of an electronic educational-methodical complex and using in educational process A Anvarov, F Nurdinova, N Mallaboev - Austrian Journal of Humanities and Social Sciences, 2015
  3. The Education System of Uzbekistan (focus on Uzbekistan´s educational system)
  4. A Anvarov JCLL Guest Colloquium – Fall 2012, Jacobs University Bremen 11 (5), 5
  5. Некоторые cложные факторы для создания дистанционного обучения в Наманганском инженерно-педагогическом институте 
  6. А Аnvarov ISSN 2072-0297 Научный журнал «Молодой учёный» . № 8 (88) 2 (8), 121-123
  7. TYPICAL DIFFICULTIES OF SELF-KNOWLEDGE AND SELF-DEVELOPMENT

Anvarov Alisher 

Bulgaria Ruse University 6 (3), http://www.matches-project.eu/shared/Art

  1. Methods for Effective education

A Anvarov

   Scientific Journal Yan Kochanovski University, Poland 3 (4), 4

Анваров Алишер 

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти ўқитувчиси