Яратилиш санаси 19.01.2023

Жалолиддин Суютийнинг хаётлари

Жалолиддин Суютийнинг тўлиқ номлари Ал-Ҳофиз Жалолиддин Абул-Фазл Абдурроҳман ибн Абу Бакр ибн Муҳаммад Суютий Аш-Шофеъийдир.

Жалолиддин Суютий ҳижрий 849-йил ражаб ойининг биринчи  кечасида мағриб (шом) намозидан кейин Мисрнинг Қоҳира шаҳрида  таваллуд топганлар ва ана ўсиб улғайганлар. У кишининг  ёшлари беш ярим ёшга етганда отларидан етим қоладилар. Ана шу вақтда Жалолиддин Суютий Қуръони Каримдан “Таҳрим” сурасигача ёд олган эдилар. Жалолиддин Суютийнинг оталари вафот этмасларидан аввал уламо дўстларига ўғилларининг тарбияси билан шуғулланишни васият қилган эдилар. Улардан бири Ал – Камол ибн Ал - Хишом бўлиб, Жалолиддин Суютий шу олимнинг хузурида саккиз ёшида Қуръони Каримни тўлиқ ёдладилар. “Умдатул - Қорий”, Имом Нававийнинг “Минхож”, Ибну Моликнинг “Алфия” китобларини ёдладилар ва бошқа диний илмларни ҳам ёдлаб чиқардилар. Буларнинг хаммасини замоналарининг олимларидан ўтказиб, мустаҳкамлаб олдилар. Жалолиддин Суютийнинг шогирдалирдан бири Ад-Довудий у киши ҳақида шундай дейди “Жалолиддин Суютий эллик битта олимни ўзларига устоз деб билиб, улардан илм ўрганганлар. Ёзган  асарлари беш юзтадан ҳам ошиб кетган ва бу асарлар шарқдаю ғарбда шухрат топиб, одамлар эътиборини қозонган. Суютий шундай тез ва баракалик асар ёзар эдиларки, бир кунда учта рисолани таълиф ва тахрир қилардилар. У кишининг ёзган асарлари 600 тага етган бўлиб, ўтгазган ҳар бир кунлари учун ўттиз саҳифадан  тўғри келарди. Жалолиддин Суютий шулар билан  бир қаторда ҳадисларни хам имло қилар ва ўзларига мухолиф бўлган масалаларни чиройли услубда ечар эдилар. ”. 

Жалолиддин Суютий ўз устозларининг хузурида “Тасҳил”дан дарс олдилар. Шу билан бир қаторда Ҳананфий фиқҳи усули тўғрисида  “Муғний” Тафтазонийнинг “Шарҳул ақоид” китобларидан хам тасҳил оладилар. Ўша замондаги Ҳанафий олимлардан бирлари бўлган Аш-Шамс Ал-Мирзабоний “Кофия”ни, кейинчалик “Кофия”га ёзилган шархини хам ўрганиб чиқадилар. Змонларининг яна олимларидан Аш - Шиҳоб  Аш-Шори Масоҳийдан Мерос ва Ҳисоб илмини таълим оладислар. Мисрнинг муҳаққиқ олимларидан бири Сайфуддин Муҳаммад ибн Муҳаммад Ал- Ҳанафийнинг дарсларида бўлиб, у кишидан жамики илмини ўрганадилар. Жалолиддин Суютий тиб илмини хам Румдан Мисрга қайтган вақтларида Муҳаммад ибн Иброҳим Ад – Давонийдан таълимини ўрганадилар. Жалолиддин Суютийга фатво ва дарс беришга ижозат берилади.  Жалолиддин Суютий илм ўрганиш мақсадида Шом, Яман, Ҳижоз ва Ҳиндистон каби шаҳарларга сафар қилганлар ва у ердаги замонасининг етук олимларидан турли фанларга оид илмларни таълим олганлар. Кейинчалик яна Мисрга қайтиб келиб у ерда ўз илмий ижодларини бошлаганлар. Жалолиддин Суютий ўз замонасининг энг билимдонларидан бўлиб, ҳадис илмини, ровийларни, санадини, матнини унданда яхшироқ биладиган ва яхшироқ исбот қиладиган олим йўқ эди. Жалолиддин Суютий ўз эътирофлари билан икки юз минг (200.000) ҳадисни ёддан билганлар ва яна айтардиларки “Агар унданда кўпроқ топганимда эди, уларни ёдлаб чиққан бўлардим”.
Жалолиддин Суютий инсонларга 300 дан ортиқроқ илмий мерос қолдирдилар. Агар фақатгина “Ал Итқон фил улумил Қуръан” ва “Ал Музхир фи усулил луғат” ва “Ал Ашбох ван назоир фи дақоиқин нахви ва усули” ва “Хамъул хавамиъи ъала жамъил жавамиъи фи фуруъин нахви ва усулихи вас сарф” китоблари ўзигина бўлганда эди, у кишига фахрланишлик кифоя қиларди. 

У кишини “Асют” деган шаҳарга нисбат берилади. Энди у Мисрнинг юқори қисмидаги Нилнинг Ғарбий томонидаги шаҳар хисобланади. Худди “Маросидил итлоқ”да келтирлишича. “Муъжамул яқут” да келтирилишича хамзасиз “Суют” шахри деб аталади.

Жалолиддин Суютийнинг боболари у шаҳарда мадраса қурдирган эдилар ва кўпгина вақфларни вақф қилган эдилар. Кейинчалик ана шу ерда Жалолиддин Суютийнинг оталари Камол туғилдилар. Оталарига хам Жалол сифатини нисбат берилган. Жалолиддин Суютийнинг оталарини ана шу шаҳар тўғрисида “Ал Мазбут фи ахбори Асют” ва “Ал Мақомати Асютия” деб номланган рисолалари бор. Хозирги кунда Миср Жумхуриятида сақланади. 

Жалолиддин Суютийга Хузарий деб нисбат берилишлиги Боғдоддаги бир маҳаллага бориб тақалади. “Мирсод” да айтилишича, у Боғдоднинг шарқий қисмида бўлган. Уни хозирги кунда Хузайрия деб номланадиган маҳалладир. У маҳалла Абу Ҳанифанинг (р.а) мақбаралари билан   қўшнидир. Хузайр бозори билан машҳурдир. “Ҳуснул Махозира” да зикр қилинишича, эҳтимол боболаридан бирлари ана шу ердан бўлишлари мумкин.

Жалолиддин Суютийнинг боболари аҳли илм, оталари эса Шофеъий мазҳабининг фақиҳларидан бўлганлар. Жалолиддин Суютий 5 ёш 7 ойлик бўлганларида Қуръони Каримнинг “Таҳрим” сурасига ёд олган эдилар. Жалолиддин Суютий бутун умрлари давомида илмга қизиб, дарс беришлик билан машғул бўлдилар. Устозларидан илм ўрганиб, шогирдларига ўргатар эдилар. Жалолиддин Суютийнинг ёшлари улуғ ёшга етганда нафсларида бир заифликни сезганларида, дунёни тарк қилиб, китоб тасниф қилишлик ва ибодат учун инсонлардан узлатда бўлдилар. Китоблари “Ат Танфийсу фил иътизали ъанил фатя ват тадрийс”ни ёздилар. 

Жалолиддин Суютий ўзларига хос олим ва фазл эгаларига муносиб бўлган хаётларида саховатлик, иффатлик, кўнгиллари тўқ зотлардан эдилар. Султон ва обрўлик икшилардан узоқда бўлардилар. Ўзларининг ризқларига қаноат қилган холда, вазир ва амрларнинг эшигиларида турмас эдилар. Амр ва Вазирлари у зотнинг зиёратларига келишар ва у зотга ҳадялар   беришарди, лекин Жалолиддин Суютий уларни қайтариб юборар эдилар. 

Жалолиддин Суютийнинг тафсир ва унга тааллуқли бўлган илмлар тўғрисида ва  қироат, ҳадис ва унга тааллуқлик бўлган илмлар, фиқҳ ва унга тааллуқлик бўлган илмлар, араб тили фани ва унга тааллуқлик бўлган илмлар, усул ва баён тўғрисида, тасаввуф тўғрисида, тарих, адабиёт, соҳасида  ёзган илмий мерослари катта киичк мужалладлик 300 га яқин китоблари санаб чиқилган.

Жалолиддин Суютий илм ва амалда мақтовли киши эдилар. Амр ва подшоҳларнинг хузурига хаётлари давомида умуман бормаганлар. У зотга Аллоҳ таоло берган илм ва аҳлоқларни беркитмасдан зоҳир қилардилар. Аллоҳ таолонинг “وَأَمَّا بِنِعْمَةِ رَبِّكَ فَحَدِّثْ”   “Ва Аммо Роббингизни берган неъмати хақида сўзланг” оятига амал қилиб. Фақатгина Аллоҳ  таоло беркитишни буюрган нарсаларнигина беркитар эдилар.  Жалолиддин Суютийнинг мақсадларини билмаган кишилар, “Фалончи катта даъво қиляпти” дейишарди.

Жалолиддин Суютий мантиқ илми билан шуғулланишлик ҳаром деб фатво берган эдилар. Шунда у кишига бир жамоа қарши туришди. У зот ўзлари “Бу воқеа инсонлар менга қарши турган воқеаларнинг аввалгиси” айтдилар. 

У зот “Мударрисга хар бор дарс беришликни ирода қилганда сураи “Мулк”ни “Ихлос” сурасини “Муъаввазатайн”ни “Фотиҳа”ни ўқишлиги лозим бўлади” – дер эдилар. Буни шайхул ислом Солиҳ ал-Балқинийдан нақл қилардилар. Жалолиддин Суютий  айтдиларки - мен илмни 600 кишидан ўргандим дер эдилар. Мен уни “Уржуза” номли китобимда тартиблаштирдим. Улар 4 табақададир. 

1. Фахр ибн Нажжор асҳобларидан, Аш Шарафу Ад Дибётий, Сулаймон ибн Ҳамза, Ибн Аби Насруш Шерозий ва шу кишиларга ўхшаган кишилардан ривоят қилган кишилар.
2. Ас Сирожи Ал – Балқинийнинг Ал-Ҳофиз ибн Абул Фазл Ал Ироқий ва шуларга ўхшаган кишилардан ривоят қилган кишилар. Улар мартабада олдингилардан пастроқда туришар эди. 
3. Аш Шариф ибн Ал Кувайк ва Ал Жамол Ал Жилий ва уларга ўхшаган кишилардир. Улар мартабада олдингилардан пастроқда туришар эди. 
4. Абу Зарқа Ал Ироқий ва ибнул Жавзий ва шуларга ўхшаган кишилардан ривоят қилган зотлар.
Бизга хабарларда етиб келишича, Жалолиддин Суютий  Нил дарёсининг олдида яшаган вақтларида, эшикларини очмаганлар. У кишига султон Ал Ғоврий битта қул ва минг динор юборган эди. Жалолиддин Суютий  эса минг динорни қайтариб, қулни эса озод қилиб, ўзларига Ал – Хужратун Набавийда хизматкор қилиб олдилар. Жалолиддин Суютийнинг олдиларига келган кишиларга айтардиларки, “Қайтиб бизни олдимизга ҳадя олиб келмагин, чунки Аллоҳ таоло бизни бунга ўхшаш нарсалардан бехожат қилган”.

Жалолиддин Суютийга - “Албатта баъзи валийлар инсонларнинг хожатини чиқариш учун, подшоҳ, амрларнинг олдига бориб туришар эди” – дейилганда у зот – “Подшоҳ ва амрларнинг олдига бормасликда салафи солиҳларга эргашишлик, мусулмоннинг дини учун саломатликроқдир”- дедилар. 

Жалолиддин Суютийнинг ёшлари қирққа етганда одамлардан ва дунёдан юз ўгириб, дарс ва фатволарни ҳам тўхтатиб, бутунлай Аллоҳ таолога ибодат билан шуғулланганлар. У зот умрларининг охирига келиб “Равзатул Миқёс” деган жойда яшадилар ва у ердан токи умрларининг охиригача чиқмаганлар. Хижрий 911-йилнинг Жумадул ула ойининг жумъа оқшомида вафот этганлар. Ва у зотнинг қабрларини Имом Шофеъий (р.а)нинг қабрларига яқин бўлган жойга қўйилган. Мисрдаги “Қарофа” деган қабристонга дафн қилинган. Аллоҳ у кишидан рози бўлсин!

Абдураҳмонов Муҳаммаджон

Ҳидоя ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси