Яратилиш санаси 24.01.2023

АРАФОТДА ТУРИШ ВА АЁЛЛАРГА ТЕГИШЛИ МАСАЛАЛАР

من لم يدخل مكّة ووقف بعرفة سقط عنه طواف القدوم

Ким Маккага кирмай Арафотда турса, ундан тавофи қудум соқит бўлади. 

ومن وقف بعرفة ساعةً من الزّوال إلى فجر النّحر فقد تمّ حجّه ولو جاهلًا أو نائمًا أو مغمًى عليه

Ким арафа куни заволдан ҳайит куни бомдод вақтигача бир муддан арафотда турса ҳажини давом эттира олади. Бунда эҳромли киши арафотдалигини билмаган ёки ухлаган ёки хушидан кетган бўлсада Арафотда турган ҳисобланаверади. 

ولو أهلّ عنه رفيقه بإغمائه صح

Хушидан кетган кишининг ҳамроҳи (буюрмаган бўлсада) унинг номидан эҳромга кирса хушидан кетган кишининг эҳроми дуруст бўлади.

والمرأة كالرّجل غير أنّها تكشف وجهها لا رأسها ولا تلبّي جهرًا ولا ترمل ولا تسعى بين الميلين

Аёл ҳам худди эркак киши каби ҳаж қилади. Лекин аёл киши юзини очади, бошини очмайди, талбияни овоз чиқариб айтмайди, тавофда пахлавонча юриш қилмайди ва (Сафо ва Марва саъйида) икки яшил чизиқ орасида югурмайди. 

ولا تحلق وتقصر وتلبس المخيط

Сочини олдирмайди, қисқартиради ва тикилган кийим кияверади.

ومن قلّد بدنةً تطوّعًا أو نذرًا أو جزاء صيدٍ أو نحوه فتوجّه معها يريد الحجّ فقد أحرم

Ким нафл, қилган назри, қилган ови жазоси ва шунга ўхшаш ҳолатлар учун бадана(Макка шаҳрига мажбурият, жиноятларга сўйиш учун олиб бориладиган жонлиқ)га белги илса ва шу бадана билан бирга ҳажни қасд қилиб йўлга чиқса, (баданасини ҳайдаган ердан) эҳромга кирган бўлади. 

فإن بعث بها ثمّ توجّه إليها لا يصير محرمًا حتّى يلحقها

Агар баданани жўнатиб юбориб, сўнгра ортидан ўзи йўлга чиқса, то баданага етиб олгунича эҳромга кирган бўлмайди.

إلّا في بدنة المتعة

Таматтуъ ҳажи баданасида ундай эмас. 

Изоҳ: Бунда баданасига етмасидан олдин эҳромни ният қилса, ўзи йўлга чиқиши билан эҳромга кирган бўлади.

فإن جلّلها أو أشعرها وقلّد شاةً لم يكن محرمًا

Агар бадананинг ёпинчиғини устига ташласа ёки ишъор қилса (бадана ўркачининг ўнг тарафини ўйиб қўйиш) ёки қўйга белги осиб қўйса (уни бирга ҳайдаб чиқса ҳам) эҳромга кирган бўлмайди.

والبدن من الإبل والبقر

Шариатда бадана деб туя ва мол эътиборга олинади.

Саминов  Азамжон  

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом 
билим юрти мударриси

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар