Ҳаж ва мийқотлар
هو زيارة مكان مخصوصٍ في زمانٍ مخصوصٍ بفعلٍ مخصوصٍ
Ҳаж – махсус замонда махсус амаллар билан махсус маконни зиёрат қилишдир.
فرض مرّةً على الفور بشرط حرّيّةٍ وبلوغٍ وعقلٍ وصحّةٍ وقدرةٍ زادٍ وراحلةٍ فضلت عن مسكنه وعمّا لا بدّ منه ونفقة ذهابه وإيابه وعياله وأمن طريقٍ ومحرمٌ أو زوجٌ لامرأةٍ في سفرٍ
Ҳаж ҳур, балоғатга етган, оқил, соғлом бўлиш ҳамда масканидан, ўзи учун зарур бўлган нарсалардан, бориб-қайтиб келгунча қарамоғидагиларнинг нафақасидан ортиқча озуқа ва уловга қодир бўлиш, йўлнинг хавфсиз бўлиши, аёл киши учун эри ёки маҳрам бўлиши шартларига кўра умрда бир марта адо қилинадиган фарз ибодатдир. Ҳаж унга қодир бўлиши биланоқ дарҳол амалга ошириладиган фарз амалдир.
فلو أحرم الصّبيّ أو عبدٌ فبلغ أو عتق فمضى لم يجز عن فرضه
Ёш бола ёки қул эҳром боғлаганидан кейин ёш бола балоғатга етса ёки қул озод қилинса-ю, лекин шу ҳолда ҳажни давом эттирсалар, улар қилган ҳаж фарз ўрнига ўтмайди.
Изоҳ: Ёш бола балоғатга етгач Арафотда туришдан олдин эҳромни янгилаб ҳажни якунласа, фарз ҳажни адо қилган бўлади. Қул озод қилинганидан кейин эҳромни янгиласа фарз ҳажи ўрнига ўтмайди.
ومواقيت الإحرام ذو الحليفة وذات عرقٍ وجحفة وقرنٌ ويلملم لأهلها ولمن مرّ بها
Эҳром боғлайдиган мийқотлар: Зул-ҳулайфа, Зоту ирқ, Жуҳфа, Қорн ва Яламлам. Бу мийқотлар ана шу ерлик аҳоли ва у шу жойдан ўтувчилар учун мийқот ҳисобланади.
وصحّ تقديمه عليها لا عكسه
Бу мийқотларга етмасдан аввал эҳромга кириш дуруст, акси (бу мийқотлардан ўтгач эҳромга кириш) дуруст эмас.
ولداخلها الحلّ
Ушбу мийқотлар ичидаги аҳоли учун Ҳил мийқот ҳисобланади.
وللمكّيّ الحرم للحجّ والحلّ للعمرة
Маккалик аҳолига ҳаж учун Ҳарам, умра учун Ҳил мийқот бўлади.
Саминов Азамжон
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси