Мотуридия таълимотини аҳамияти
Маънавий тарбияни тўғри йўналтириш, мафкуравий иммунитетни ошириш, халқни турли бузғунчи ғоялардан ҳимоя қилиш ва диний билимларни ўзлаштиришда эътиқод ҳал қилувчи вазифани бажаради.
Ақида инсоннинг ўй-фикр, ҳаракатлари натижасини белгилаб беради. Яъни, жамият тараққиёти соф ақида билан чамбарчас боғлиқ. Бу борада мотуридийлик ақидаси бизга намуна бўлади.
Олимларнинг мотуридия таълимоти ҳақида билдирган таърифлари фикримизни тасдиқлайди. Кафавий алайҳир роҳма Имом Мотуридий ҳақида бундай ёзади: “У мутакаллимлар имоми, мусулмонлар ақидасини тўғриловчи шахс… У бор кучини дин ҳимояси учун сарфлаган ва буюк асарлар ёзган ҳамда ботил ақида соҳибларига раддиялар берган”.
Шайх Абул Ҳасан Надавий “Рижал ал-фикр ва ад-даъва” асарида Имом Мотуридийни Имом Ашъарийдан устун санаган. Ибн Ҳажар Ҳайтамий ёзади: “Аҳли суннадан мурод аҳли сунна вал-жамоанинг икки имоми – Абул Ҳасан Ашъарий ва Абу Мансур Мотуридий тутган йўлдир.
Абдулазиз Бобамирзаев