Яратилиш санаси 07.02.2023

Динимизда такфир тушунчаси

Хозирги биз яшаб турган мусулмонлар жамиятини ичидан бузиб ва тафриқаларга сабаб бўладиган тахдидлардан бири такфир хисобланади. Такфир – мусулмон инсонни гунохи ёки хатоси сабаб кофирга чиқаришга айтилади. 

Такфир ходисаси дастлаб хазрати Али  халифалик даврида унга қарши чиққан хаворижлардан содир бўлган. Улар ўзларига қўшилмаган ёки эргашмаган мусулмонларни  кофирга чикариб , уларни жонларини ва молларини халол санаб уларни ўлдиришган ва молларини талон – тарош қилишган. Хатто хулофои рошидин бўлган Усмон ибн Аффон ва хазрати Али розияллоху анхуни ҳам кофирликда айиблашган.

Афсуски хозирги кунда ҳам ҳаворижларни йўлини тутган  турли диний мутассиб ташкилотлар вакиллари мусулмонлар яшаётган ўлкаларни  кофирлар юрти деб ,ўзларига эргашмаган ёки қўшилмаган, у ерларда тинч омонликда , ибодатларини тўла тўкис бажариб келаётган мусулмонларни ҳам кофирга чиқариб уларни жонларини ва молларини  халол санаб, уларни ўлдириб  мол-мулкларига эга чиқишмоқдалар.

Дархақиқат ислом динимиз калимани айтиб уни тасдиқ қилган мусулмонни кофир деб айтишдан қайтаради. Пайғамбаримиз алйхиссалом муборак хадисларини бирида шундай дейдилар – “Уч нарса иймонни аслидандир:  “Лаа илаҳа иллалоҳ” деган кишига тегмаслик. Гунохи сабабли кофирга чиқармаймиз. Амали сабабли уни исломдан чиқармаймиз”. Демак гунохи кабира килиб қўйган мусулмон мадомики уша гунохни халол санамаса  ахли сунна валжамоа наздида у кишини кофирликга хукум қилинмайди. Агар тавба қилмай вафот эса гунохига яраша азобланади , лекин абадий дўзоҳда қолмайди

Олимхон Исақов,
Билим юрти ўқитувчиси.