Яратилиш санаси 17.02.2023

«Сура» сўзига таъриф

«Сура» сўзи луғатда «қўрғон», «манзил» ва «шараф» маъноларини англатади. Уламоларимиз истилоҳида эса, Қуръон оятларининг бошланиш ва тугаши белгиланган мустақил тоифасига «сура» деб айтилади. 

Бошқача қилиб айтсак, Қуръон оятларининг қўрғон ила ўралгандек бир тоифасига сура дейилади.
Қуръони Каримдаги энг қисқа сура Кавсар сураси бўлиб, уч оятдан, энг узун сура Бақара сураси бўлиб, 286 оятдан иборатдир.

Қуръонда 114 та сура бўлиб, улардан ҳар бирининг ўз номи бор. Баъзи сураларнинг номи суранинг аввалидаги сўздан олинган. Баъзилариники эса, ўша сурада зикри кўпроқ келган нарсаларнинг номига қўйилган.

Турсунов Абдулбоқий 

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти ўқитувчиси