Ҳадисларнинг тарбиявий аҳамияти
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилиб айтадики: «Ва албатта сен, улкан хулқдасан». Қалам сураси 4-оят.
Абу Ҳурайра (р.а)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (с.а.в) «Албатта мен карамли аҳлоқларни мукаммал қилиш учун юборилдим» дедилар. Имом Байҳақий ривояти.
Бундан кўриниб турибдики Расулуллоҳ (с.а.в) бизлар учун бош тарбиячи ҳисобланар эканлар. У кишининг аҳлоқлари, берган насиҳатлари йўл йўриқлари бизлар учун тарбиявий аҳамият касб этади. Бу нарсаларга амал қилган киши Расулуллоҳ (с.а.в) изларидан юрган бўлади, суннатларига амал қилади. Охиратда эса улуғ ажрларга эришади.
Ибн Умар (р.а)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (с.а.в) айтдилар: «Ҳамма ишларингизда тўгри бўлинг, одамларга муомалада хулқингиз чиройлик бўлсин!» Имом Табароний ривояти.
Расулуллоҳ (с.а.в) бу ҳадисларида бизларга ишларимизда тўғриб бўлишни, одамларга бир-хил муомалада бўлишни, хулқимиз чиройли бўлишини буюрмоқдалар. Барчамизга юқоридагиларга амал қилишликни насиб айлаган бўлсин.
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тарозида ҳусни хулқдан кўра оғирроқ нарса йўқдир», дедилар”.
Қиёмат кунида амаллар тарозида тортилганда унда ҳусни хулқдан оғирроқ келадиган нарса йўқдир. Энг тарози босадиган нарса чиройли хулқдир.
Бу ерда, аввало, хулқ нималигини тушинимиз керак. Хулқ инсоннинг сифатига айланиб қолган хислатдир. Унга кўра инсон ўйламасдан тасарруф қиладиган бўлиб қолган сифатдир.
Одоб эса, биров билан бўладиган муомалада ўйлаб, чиройлироқ муомала қилиш қоидаларидир.
Маълум сифатга эга бўлган инсон ўзини ана шу сифатга мувофиқ равишда тутади.
Ҳусни хулқли одам доим чиройли ахлоқ билан ҳаракат қилишга одатланади.”Фалончининг хулги гўзал” дейиилганда шу нарса тушунилади.
Демак, гўзал хулқли бўлиш қиёмат куни бандалларнинг амаллари тарозига тортилганда энг юк босадиган амал экан. Тарозини бундан кўра кўпроқ босадиган бошқа амал йўқ экан.
Амр ибн Шуъайб отасидан, у бобосидан ривоят қилинади:“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ичингизда менга энг маҳбуб бўлганингиз ва қиёмат кунида менга энг яқин ўтирадиганингиз кимлигини айтиб берайми? » –дедилар. Қавм сукут сақлади. Ул зот икки ёки уч марта такрорладилар. Шунда қавм: «ҳа, я расулуллоҳ!».деди. «Ҳусни хулқли бўлганингиз», дедилар”.
Демак, қайси мўмин. мусулмон одам росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга энг маҳбуб бўлишни ва қиёмат куни у зот соллоллоҳу алайҳи васалламга энг яқин ўтиришни хоҳласа, хусни ҳулқ билансифатланиши, гўзал хулқ соҳиби бўлишга ҳаракат қилиши керак экан.
Абдулносир Бобамирзаев
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти ўқитувчиси